Get Mystery Box with random crypto!

'Риск' – бошқа, 'рискованный' – бўлак Ўрисча 'риск' сўзи ўзбе | Til nomusi

"Риск" – бошқа, "рискованный" – бўлак

Ўрисча "риск" сўзи ўзбекчада кўпинча "таваккал" деб ўгирилади.
Гарчи "таваккал" сўзи луғавий маънода "Оллоҳни ўзига вакил этиш", "Оллоҳга суяниш"ни билдирса-да, айрим ўринларда кўчма маънода "риск" ўрнига қўлласа бўлади.
Масалан, "Натижасини билиб бўлмайдиган ишга таваккал қилиб киришди" деса, маъно тўлиқ чиқаверади.

Лекин "риск" яна шундай маъноларда келади, у ерда "таваккал" сўзи тушмайди. Масалан, "рискованный" сўзини таржима қилмоқчи бўлсангиз, "таваккал" сўзи тўғри келмайди. Бу ўринда "таҳликали" сўзини қўллаш ўринли: "таҳликали иш", "таҳликали ҳаракат", "таҳликали қарор" ва ҳоказо.

Назарий хулоса:
Чет тилидан таржима этилаётганида бир сўзни ифодалаш учун баъзан битта сўзга ёпишиб олинмайди, балки маънога қараб турлича сўз билан таржима қилиш керак бўлади. Муҳими сўз эмас, муҳими -- маъно.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон