Get Mystery Box with random crypto!

TIBBIYOT²⁴ ⛑

Telegram kanalining logotibi tibbiyot_24 — TIBBIYOT²⁴ ⛑ T
Telegram kanalining logotibi tibbiyot_24 — TIBBIYOT²⁴ ⛑
Kanal manzili: @tibbiyot_24
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.10K
Kanalning ta’rifi

⛑ Энг керакли ва фойдали маълумотлар...
💭
💭
Реклама учун: 👉 @kardiolog99

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-01-31 12:10:42
ЙЎТАЛНИ ОСОН ЕНГИШ УСУЛЛАРИ

➥ 100 мл сабзи шарбати шунча миқдордаги асал билан аралаштирилади. Ушбу аралашмадан кун давомида 5-6 маҳал 1 ош қошиқдан илиқ ҳолда ичилади.

➥ Шу усулда турп ва шолғом шарбатига асал аралаштириб, шифобахш ичимлик тайёрласа бўлади.

➥ 1 дона лимоннинг суви сиқиб олинади. Унга 3 ош қошиқ асал солиб, аралаштирилади. Аралашма кун давомида 3 маҳал 2 чой қошиқдан овқатдан олдин ичилади.

@Tibbiyot_24 Каналига обуна бӯлишни унутманг!
1.5K views09:10
Ochish/sharhlash
2023-01-31 07:08:06
Қайси зарарли одатлар умрни қанчага қисқартиришидан хабардормисиз?

➥ Носоғлом турмуш тарзи туфайли умримизнинг ўртача бир неча ўн йиллигини йўқотамиз. Улар қуйидаги одатлар туфайлидир:

Сурункали уйқусизлик - 5 йил;

Пассив турмуш тарзи - 6 йил;

Ортиқча вазн - 8 йил;

Юқори қон босими - 10 йил;

Бир кунда 20 та ва
ундан кўп тамаки чекиш - 10 йил;

Спиртли ичимликларни доимий ичиш - 23 йил;

@Tibbiyot_24 Каналига обуна бӯлишни унутманг!
1.9K views04:08
Ochish/sharhlash
2023-01-30 16:31:02
Қайси чой фойдалироқ: қора ёки кўкми?

Кўк чойнинг фойдали хусусиятлари:
➥ юрак қон томир касалликлари хавфини камайтиради;
➥ саратон касаллигининг олдини олади;
➥ моддалар алмашинувини яхшилайди;
➥ ҳужайра қаришини секинлаштиради.

Қора чойнинг фойдали хусусиятлари:
➥ холестерин миқдорини пасайтиради;
➥ ичаклардаги ёғлар ва глюкоза сўрилишини камайтиради;
➥ жигарни ёғли гепатоздан сақлайди;
➥ ўпкани тамаки тутунидан сақлайди;
➥ чойнинг фойдали хусусиятлари йўқолмаслиги учун янги ва илиқроқ ҳолатда ичган маъқул!

@Tibbiyot_24 Каналига обуна бӯлишни унутманг!
2.6K views13:31
Ochish/sharhlash
2023-01-30 15:59:54
1961-yilda doktor Leonid Rogozov Antarktida kasallikka chalinadi, afsuski ekspeditsiyada undan boshqa doktor topilmaydi.

Shunda doktor Rogozov hech kim qo‘l urmagan ishga qo‘l uradi.Uning bu ishi aqlga sig‘mas edi...
1.4K views12:59
Ochish/sharhlash
2023-01-30 11:52:02
Аёлларнинг асосий муммолари бўлган, қорин соҳасидаги ёғларни ҳеч қандай фитнес залларига бормасдан, уй шарйитида йўқотишни супер усули

@Tibbiyot_24 Каналига обуна бӯлишни унутманг!
2.0K views08:52
Ochish/sharhlash
2023-01-30 06:49:07
Рационда доимо бўлиши керак бўлган 5 маҳсулот

Асал. Иммунитетни мустаҳкамлайди, энг яхши энергия манбаи ҳисобланади. Шакар ўрнини босувчи маҳсулот.

Банан. Ўзида кўп миқдорда калий тутади, мушаклар тонусини оширади.

Исмалоқ. Витаминлар (А, С, К), темир ва антиоксидантлар сақлайди. Мушаклар массасини оширади.

Зайтун ёғи. Кўп миқдорда Е витамини тутади (А ва К витамини сўрилишида иштирок этади). Холестерин миқдорини нормаллаштиради.

Жўхори ёрмаси. Ошқозон-ичак тизими касалликларида фойдали. Кам миқдордаги калория сақлайди.

@Tibbiyot_24 Каналига обуна бӯлишни унутманг!
2.2K views03:49
Ochish/sharhlash
2023-01-29 16:31:02
Тана ҳарорати кўтарилганда антибиотиклар ёрдам берадими?

➥ Антибиотиклар тана ҳароратини туширмайди. Тана ҳароратини 38 даражагача кўтарилиши меъёр ҳолат ҳисобланади ва бу хавфли эмас.

➥ Тана ҳарорати 38 даражагача кўтарилганда, қуйидагилар тавсия қилинади:

Витамин С га бой суюқликларни ичиш, кунига 3-4 литрдан ортиқ суюқлик ичиш (лимон чойлар, малина чойлар, наъматак чойлар);
Томоқ ва бурунни тузли ёки содали суюқликлар билан кунига 8 мартадан ортиқ чайиш;
70 фоиз спиртни илиқроқ сув билан илитиб танани артиш ҳам тана ҳароратини туширишга ёрдам беради.

➥ Тана ҳарорати 38 даражадан юқори бўлса – ёшга мос равишда:

1 ёшгача болага 100-125 мг,
1 – 5 ёшли болаларга 125-50 мг,
5 ёшдан катталарга 500 мг бир марталик дозада “Парацетамол” ёки “Ибупрофен” таблеткаси қабул қилинади, шу билан бирга, зудлик билан оилавий шифокор билан боғланиш керак!

@Tibbiyot_24 Каналига обуна бӯлишни унутманг!
2.4K views13:31
Ochish/sharhlash
2023-01-29 12:42:02
Оёқ ҳидланишининг оддий ечими

➥ Бир литр илиқ сув, 6 томчи йод ва 4 ошқошиқ туз олинг. Аралаштиринг ва оёқларингизни шу аралашмада ванна қилинг.

➥ Натижа яхши бўлиши учун кунига 5-10 дақиқа давомида оёқларингизни шу тарзда муолажа қилинг. 3-4 кунда натижасини сезасиз

@Tibbiyot_24 Каналига обуна бӯлишни унутманг!
2.2K views09:42
Ochish/sharhlash
2023-01-29 08:40:46
Саломатлик учун энг фойдали хона гуллари

➥ Ўсимликлар ҳавони тозалаб, уйларга ўзгача чирой беради. Бундан ташқари, баъзи хона гуллари борки, ҳавони зарарли моддалардан тозалаши, даволаши ва депрессиядан ҳам халос қилиши мумкин.

Булар:
Хлороzфитум;
Алоэ вера, кактус;
Хамедорея;
Хона ялпизи;
Фикус, каланхоэ;
Бегония;
Лимонсимон эвкалипт;
Герань, англаонема.

@Tibbiyot_24 Каналига обуна бӯлишни унутманг!
3.3K views05:40
Ochish/sharhlash
2023-01-28 16:31:02
Пиёда юриш ҳақида сиз билмаган янги фактлар!

➥ Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

➥ Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқада 100 ккал.дан халос бўласиз! Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

➥ Асабий иш кунининг “юк”ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг. Натижа сизни албатта хурсанд қилади.

➥ Чекишни ташлашни истаганлар ҳам хумор тутганда 20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқоларкан.

➥ Америкалик олимлар 45 дақиқа давомида марафонда қатнашган иштирокчиларнинг 50 фоизи шамоллашни енгил ўтказишганини таъкидлашади. Чунки айнан пиёда юрганимизда микроблар ва вируслар таслим бўларкан.

➥ Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишар экан.

@Tibbiyot_24 Каналига обуна бӯлишни унутманг!
4.1K views13:31
Ochish/sharhlash