2023-01-15 16:31:02
Тумовдан халос бўлишга ёрдам берадиган 6 маҳсулот!
➥
Олма - Бу меваларда фенолик кислоталар ва флавоноидлар кўп бўлиб, улар нафас йўлларида яллиғланишни камайтиради.
➥
Зайтун ёғи - Зайтун ёғида мавжуд бўлган моно ва тўйинмаган ёғлар, фитонутриентлар нафақат тери, соч ва юрак учун фойдали, балки ўпка саломатлиги учун ҳам муҳимдир.
➥
Қаҳва - Кофеин ҳатто астма аломатларини енгиллаштиришга ёрдам беради. Шунинг учун бурун оқиши, шамоллаш ёки аллергия бўлса, қаҳва ичиш тавсия этилади.
➥
Лосос - ҳар қандай денгиз балиқлари омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, бу ўпкада яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради ва бактериялар билан курашади.
➥
Кўк чой - Кўк чойдаги антиоксидантлар организмни тинчлантиради, яллиғланишни камайтиради ва тузалишга ёрдам беради. Энг муҳими, кўк чой таркибида кварцетин кўп.
➥
Уруғлар - Қовоқ ва зиғир уруғлари магнийга бой бўлиб, нафас йўллари мушакларини бўшаштиришга ёрдам беради ва яллиғланишни камайтиради.
@Tibbiyot_24 Каналига обуна бӯлишни унутманг!
1.1K views13:31