Get Mystery Box with random crypto!

TheMaqsad

Telegram kanalining logotibi themaqsad — TheMaqsad T
Telegram kanalining logotibi themaqsad — TheMaqsad
Kanal manzili: @themaqsad
Toifalar: Biznes
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.76K
Kanalning ta’rifi

• TheMaqsad
• Бизнес, иқтисодиёт ва ҳаёт.
• Мураккаб мавзулар оддий талқинда.
Таклифлар учун: @TheMaqsad_bot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2021-12-21 18:50:33
iOS учун “Telegram 8.4” бета версияси чиқарилди: реакция, таржимон, спойлерлар ва бошқалар.

“Telegram” жамоаси декабрь ойидаги мессенжер янгиланишининг 8.4 бета-версиясини чиқарди.

Энди каналлар, гуруҳлар ва ҳатто шахсий чатларда ҳам жонлантирилган реакциялар пайдо бўлди – фойдаланувчи 11 та мавжуд вариантдан бирини танлаши мумкин. Каналлар ва гуруҳлар учун эса администраторлар фақат бир нечта реакцияни танлаши ёки уларни бутунлай ўчириб қўйиши мумкин.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
4.3K views15:50
Ochish/sharhlash
2021-12-21 18:14:42
Ўзбекистондa йўловчи ташиш транспорти хизматларининг нархлари бир ойда ўртача 1,9 %га ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ноябрь ойида йўловчи ташиш транспорти хизматлари нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 1,9 % га қимматлашган.

Бу кўра ноябрь ойида йил бошидан буён ўртача 5,8 % га қимматлашган .

Шаҳарлараро автобусда йўл ҳақи нархлари эса ноябрь ойида йил бошидан буён ўртача 9,4 % га қимматлашган.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида транспорт хизматлари умумий ҳажмида автомобил транспорти хизматларининг улуши 55,2 % ни ташкил этган.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
3.3K views15:14
Ochish/sharhlash
2021-12-21 17:24:43
Россияда иссиқхона бодринги ва помидорига нисбатан талаб ошиши нархлар қимматлашувига олиб келмоқда.

“EastFruit” лойиҳаси таҳлилчиларининг хабар беришича, Янги йил байрами арафасида иссиқхона бодринги ва помидорига талаб сезиларли даражада ошиши, шунингдек, ушбу маҳсулотлар бўйича таклиф чекланганлиги нарх тез ошишига сабаб бўлмоқда.

Бугунги кунда иссиқхона бодринглари 120-180 рубль/кг (1,63-2,44 доллар/кг)дан сотилмоқда. Бу нарх ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 12% қиммат. Иссиқхона помидорлари нархига келсак, ҳозирги вақтда уларнинг баҳоси 75-140 рубль/кг (1,02-1,90 доллар/кг)гача кўтарилди, бу бир ҳафта аввалгига қараганда ўртача 17% қимматдир.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
2.6K views14:24
Ochish/sharhlash
2021-12-18 08:28:28
“Ўзбекистон иқтисоди 2022 йилда 6 фоизга ўсиши кутилмоқда”, - Беҳзод Ҳошимов.

“Европа тикланиш ва тараққиёт банки ноябрь ойида минтақавий иқтисодий аҳвол ҳақида ёзиб ўтди. У ерда табиийки Ўзбекистон ҳақида ҳам сўз борган. Ўзбекистон 2021 йил 6.8 фоизга 2022 йил эса 6 фоизга ўсиши кутилмоқда”, - деб ёзади иқтисодчи ўз “Telegram” каналида.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
3.4K views05:28
Ochish/sharhlash
2021-12-13 08:46:59
“MJ Developers” компанияси раиси Мурари Лал Жалан Президент Шавкат Мирзиёевни жаҳон миқиёсидаги лидер эканлигини таъкидлади.

2018 йилнинг 28 сентябрь куни “MJ Developers” Ўзбекистон ҳукумати билан 100 миллион долларлик инвестиция шартномасини имзолаган. 2019 йилда ўзаро товар айланмаси 329,6 миллион долларни ташкил қилди.
“MJ Developers” Наманганда ўз фаолиятини бошлаганига икки йил ва Тошкентда “Minerva City” лойиҳаси бошланганига бир йил бўлди. Компания Ўзбекистондаги 4 та йирик лойиҳага катта миқдорда сармоя киритган.
Жаноб Жалан Ҳиндистон, БАА ва Россиядаги муваффақиятларидан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва унинг узоқни кўрувчи раҳбарияти туфайли қурилиш учун энг истиқболли бозорлардан бирига айланган Ўзбекистонга эътибор қаратган.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
4.0K views05:46
Ochish/sharhlash
2021-12-03 10:31:42
Uber Ҳиндистонда WhatsApp орқали такси буюртма қилишни йўлга қўйди.

“Uber” “WhatsApp” билан ҳамкорликда Ҳиндистонда мессенжер орқали саёҳатларни бронь қилишни бошлайди. Янги имконият Ҳиндистонда 500 миллион фаол аудиторияга эга Whatsapp маълумотлар базаси туфайли қўшимча аудиторияни жалб қилишга ёрдам беради.
Ҳамкорлик расмий “WhatsApp” чатботи орқали “Uber” такси хизматларини кўрсатиш имконини беради.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
3.2K viewsedited  07:31
Ochish/sharhlash
2021-12-02 15:12:09
Ўзбекистонда қуролга эгалик қилишнинг минимал ёшини ошириш режалаштиримоқда.

Бу Ўзбекистон Президентининг 29 ноябрдаги қарори билан тасдиқланган «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш» концепциясида кўзда тутилган. Ёш чегараси қанчага оширилиши ҳужжатда кўрсатилмаган.
Бундан ташқари, концепцияда қурол-яроғ эгалари ва уларнинг қариндошларини мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини йўлга қўйиш режалаштирилган.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
2.9K views12:12
Ochish/sharhlash
2021-12-02 13:37:52
Коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кескин кучайтирилмоқда.

Жиноят кодекси лойиҳасида “коррупцияга оид жиноятлар” тушунчасига аниқ таъриф берилмоқда ва 15 турдаги жиноятлар бу тоифага киритилди.
Шунингдек, пора олиш, пора бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш жиянотлари учун 20 йилгача (ҳозир 15 йилгача) озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланмоқда.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
2.4K viewsedited  10:37
Ochish/sharhlash
2021-12-02 13:15:56
SpaceX самолётларда интернет синовини бошлади.

Bloomberg ҳабар беришича SpaceX Starlink сунъий йўлдош интернетини самолётларда синовдан ўтказиб,
компания ҳафтасига олтита сунъий йўлдош ишлаб чиқаришни бошлади.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
2.1K views10:15
Ochish/sharhlash
2021-12-01 15:17:52
The Economist яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рўйҳатини эълон қилди.

Тарихда биринчи марта Исроил пойтахти Тел-Авив дунёдаги энг қиммат шаҳар деб тан олинди, деб хабар бермоқда CNBC Economist Intelligence Unit (EIU) ҳисоботига таяниб.

Ўтган йили Тел-Авив атиги бешинчи ўринда эди. У кўп жиҳатдан Исроил валютаси – шекелнинг тез ўсиши туфайли етакчига айланди, «Исроилда COVID-19 вакцинасининг муваффақиятли жорий этилиши туфайли долларга нисбатан кўтарилди», деб таъкидлайди CНБC.
Шунингдек, юқори учликка Париж ва Сингапур шахарлари киритилган.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
1.9K views12:17
Ochish/sharhlash