Get Mystery Box with random crypto!

TheMaqsad

Telegram kanalining logotibi themaqsad — TheMaqsad T
Telegram kanalining logotibi themaqsad — TheMaqsad
Kanal manzili: @themaqsad
Toifalar: Biznes
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.76K
Kanalning ta’rifi

• TheMaqsad
• Бизнес, иқтисодиёт ва ҳаёт.
• Мураккаб мавзулар оддий талқинда.
Таклифлар учун: @TheMaqsad_bot

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-12-01 14:08:19
Google Play 2021 йилнинг энг яхши илова ва ўйинларини эълон қилди.

Андроид учун иловалар дўкони – Play Store Google Playнинг 2021 йилги энг яхшилари рейтингини эълон қилди. Рўйхат экотизим ривожига энг катта ҳисса қўшган энг яхши ўйин ва иловаларни ўз ичига олган, деб ёзади Google блоги.

Энг юқори талаб шахсий ўсиш билан боғлиқ иловалар бўлди. Уйқуни яхшилаш ва стрессдан халос бўлиш учун медитацияларни таклиф қилувчи Balance хизмати барча тоифалар бўйича йилнинг иловасига айланди.
Энг яхши ўйин эса Pokemon UNITE бўлди.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
1.8K views11:08
Ochish/sharhlash
2021-12-01 11:52:15
Расман ҳайдовчиларга қулоқчин орқали телефондан фойдаланишга руҳсат берилди.

Транспорт салонининг олд қисмига монитор (дисплей) ўрнатганлик учун жавобгарлик бекор қилинди, шунингдек, ҳайдовчилар бошқарув пайтида қулоқчинлардан фойдаланишлари мумкин бўлди.

2022 йил 1 мартдан ҳайдовчи ёнида паспорти ёки ИД-картаси бўлганида транспортни бошқариш, рўйхатдан ўтказганликка оид ҳужжатларни, ишончномани, суғуртани ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
1.7K viewsedited  08:52
Ochish/sharhlash
2021-11-30 15:31:04
Айрим ҳудудларда чанг бўронлари ва ғуборлари бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизмати марказидан муълум қилишларича, 1-2 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво оқимининг кириб келиши кутилмоқда.
1-2 декабрь кунлари ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилши шароитида республикамизда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши кутилмоқда, бу кучайиш жойларда секундига 25-28 метргача тезлашиши мумкин.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
1.8K views12:31
Ochish/sharhlash
2021-11-30 15:08:14
VR технолгиядан энди ҳайдовчилик имтиҳонида фойдаланиш бошланади

Жанубий Корея 65 ёш ва ундан катта кекса корейслар виртуал реалликда ҳайдовчилик имтиҳонидан ўтадилар.
Жанубий Корея 65 ва ундан катта ёшдаги одамларнинг машина ҳайдашда давом этиши мумкинлигини аниқлаш бўйича уч йиллик тадқиқот лойиҳасини якунлади, деб ёзади Yonhap News. Корея Миллий Полиция Агентлиги уларнинг қобилиятларини синаб кўриш учун виртуал реаллик технологиясидан фойдаланади. Дастурнинг умумий бюджети тахминан 3 миллион долларни ташкил этди.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
1.5K views12:08
Ochish/sharhlash
2021-11-30 11:54:03
Газпром-Медиа TikTokнинг маҳаллий аналоги – "Yappy"ни ишга туширди.

Газпром-Медиа компанияси TikTok ижтимоий тармоғининг аналоги - Yappy деб номланган иловани расман ишга туширди. Янги иловада вертикал видеоларни суратга олиш, уларни таҳрирлаш, тайёр вирусли видеоларни тўлдириш ва умумий медиа хонасида контентни бошқа фойдаланувчилар билан баҳам кўришингиз мумкин. Ҳозирда илова барча iOS ва Android фойдаланувчилари учун мавжуд.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
1.4K views08:54
Ochish/sharhlash
2021-11-30 11:03:04
Пойтахтдаги барча йўналишли таксиларда карта орқали тўлов қилиш мумкин бўлади.

Ҳозир Тошкентдаги йўналишли таксиларнинг айримларида транспорт карталари ва бошқа карталар орқали тўлов синовдан ўтказиляпти. 2022 йилдан пойтахтнинг барча йўналишли таксиларида карта орқали тўлаш имконияти пайдо бўлади.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
1.4K views08:03
Ochish/sharhlash
2021-11-30 10:45:40
Тошкентда йўл ҳақи 3 минг сўм бўлган тезюрар автобуслар йўлга қўйилади.

Пойтахтда шаҳарнинг икки олис чеккасини боғлайдиган тезюрар автобус йўлга қўйилади.
Маълумотларга кўра, автобус «Ипподром – Учқаҳрамон бозор» йўналишида ҳаракатланади. Йўналиш масофаси 20,5 кмни ташкил этади, йўл ҳақи 3000 сўм бўлади.
Саёҳат 50 дақиқа давом этади ҳамда автобуслар орасидаги интервал 20-25 дақиқа бўлиши кўзда тутилган.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
1.5K views07:45
Ochish/sharhlash
2021-11-25 11:46:33
Zoom платформасининг даромадлари сезиларли равишда юқорилади

2021 йилнинг III чорагида Zoom видеоконференсалоқа хизматининг даромади 1,05 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан уч баравар кўпдир.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
1.9K views08:46
Ochish/sharhlash
2021-11-24 12:59:31
Сунъий интеллект технологияларининг жаҳон иқтисодиётига таъсири таҳмин қилинди

Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми экспертлари сунъий интеллект технологияларининг жаҳон иқтисодиётига таъсири ҳақида ҳисобот тақдим этди. Уларнинг прогнозларига кўра, меҳнатни тўлиқ автоматлаштириш 2041 йилгача амалга оширилади.
Шу билан бирга, сунъий интеллект жарроҳларни тахминан 40 йилдан кейин, чакана сотувчиларни 15 йилда ва ёзувчиларни 30 йилдан кейин алмаштириши мумкин.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
2.1K views09:59
Ochish/sharhlash
2021-11-24 11:16:50
Автомобил савдоси сезиларли даражада ўсди

Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон автомобиль бозорида савдо ҳажми 2019 йил октябрь ойига нисбатан 31,1 фоизга ўсди.
2021 йил сентябрь ойига нисбатан ўсиш 32,6 фоизни ташкил этди. Маҳаллий автомобил бозорида талаб миқдори 2020 йил октябрь ойи билан таққослаганда 10 фоизга ошди.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт
1.5K views08:16
Ochish/sharhlash