Get Mystery Box with random crypto!

Россияда иссиқхона бодринги ва помидорига нисбатан талаб ошиши | TheMaqsad

Россияда иссиқхона бодринги ва помидорига нисбатан талаб ошиши нархлар қимматлашувига олиб келмоқда.

“EastFruit” лойиҳаси таҳлилчиларининг хабар беришича, Янги йил байрами арафасида иссиқхона бодринги ва помидорига талаб сезиларли даражада ошиши, шунингдек, ушбу маҳсулотлар бўйича таклиф чекланганлиги нарх тез ошишига сабаб бўлмоқда.

Бугунги кунда иссиқхона бодринглари 120-180 рубль/кг (1,63-2,44 доллар/кг)дан сотилмоқда. Бу нарх ўтган иш ҳафтаси охирига нисбатан ўртача 12% қиммат. Иссиқхона помидорлари нархига келсак, ҳозирги вақтда уларнинг баҳоси 75-140 рубль/кг (1,02-1,90 доллар/кг)гача кўтарилди, бу бир ҳафта аввалгига қараганда ўртача 17% қимматдир.

TheMaqsad - Бизнес | Иқтисод | Ҳаёт