Get Mystery Box with random crypto!

​Сўмдаги кредитларнинг нархи арзонлашаётгандек Маълумотлари б | bakiroo

Сўмдаги кредитларнинг нархи арзонлашаётгандек

Маълумотлари бир ой кечиктириб тақдим этилган апрель ойи якунлари бўйича, миллий валютадаги кредитларнинг ўртача тортилган фоиз ставкалари пасайишни бошлаган.

Бизнесга ажратилган кредитларнинг ўртача ставкаси 22,5%гача тушган (-0,2%).

Чакана кредитларнинг ўртача ставкаси эса 24,6%ни ташкил этган (-0,1%).

Депозитларнинг нархи эса турлича шаклланмоқда. Аҳоли муддатли омонатлари бўйича ставкалар 21,6%га етган (+0,2%).

Корпоратив депозитлар бўйича ўртача ставкалар эса бирданига 1,1 фоиз бандига, 16,9%гача туширилган.

Яъни, аҳоли ва корпоратив депозитлар ставкалар ўртасидаги фарқ 4,7%га етган. Ғирт коррупцион ва бюрократик омиллар ҳисобига шаклланган бу фарқ охирги марта 2022 йил февралида бундан юқорироқ шаклланганди. Ё асосан давлат субъектлари бўлган корпоратив депозиторлар маъмурий босим билан шартномаларда паст фоиз кўрсатишмоқда ёки бозор ва шартномалардаги фарқни турли кўринишларда ўзлаштириш янада кучайган.