Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбек судидаги прецедент яширин қарорлар қабул қилишни тўхтата | bakiroo

Ўзбек судидаги прецедент яширин қарорлар қабул қилишни тўхтатадими?

Тошкент аҳолиси ҳукумат ва шаҳар ҳокимлигининг Дўстлик (Бобур) боғини хусусий тадбиркорга ижарага бериш тўғрисидаги қарорларини бекор қилишни талаб қилиб судга мурожаат қилган.

Маълумот учун, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Абдулла Қодирий ва Дўстлик боғлари BPM Smart Decision Management компаниясига 49 йилга ижарага бериш тўғрисидаги қарор беркитиб қўйилган (яширилган). Вазирлар Маҳкамасининг бу тўғридаги қарори ҳам очиқланмаган.

Ўзбекистонда ҳукумат ва ҳокимликлар қарорларининг турли баҳоналар билан, масалан, мудофаа, хавфсизлик, шахсий маълумотлар, васийлик ва ҳомийлик тўғрисида дея яшириб қўйиш одатий практикага кирган. Аксарият ҳолатларда яширилган қарорлар мазмуни ва матни ошкор бўлиб қолганида, улар аслида тижорий ва иқтисодий мазмунга эга эканлиги, қандайдир чўнтак ёки олигархларнинг тор манфаатларига ишловчи, имтиёз ёки преференциялар тақдим этувчи ҳужжатлар экани аён бўлади.

Шу пайтгача, яширилган кўринишда қарор қабул қилганларга қарши бирон марта жазо чоралари қўлланилмаган ва бу билан аслида номенклатура ўзини ўзи рағбатлантиришда давом этмоқда. Ўзбекистон халқи ва бойликларини талаётган олигархия ва монополистларга тақдим этилган активлар, ҳуқуқлар, ваколатларнинг аксарияти яширин тарздаги қабул қилинган қарорларнинг маҳсули.

Лекин ўзбек номенклатурасида яширин қарор бу коррупция деган кўзқараш шаклланмаган. Яъни улар чўнтак ва шериклари фойдасига яширин қарор қабул қилишни норма деб ҳисоблашади.

Шундай қилиб, шаҳар аҳолиси суддан судланувчилардан Вазирлар Маҳкамаси қарори ва ҳоким қарори нусхаларини талаб қилиб, уларни ҳақиқий эмас, деб топишни сўрамоқда. Бу росмана прецедент.

Ва балки биринчи марта суд ижро органидан мустақил ёки мустақил эмаслиги бўйича амалий стресс-тестдан ўтади.

Суд жараёни 10 июнга белгиланган.