Get Mystery Box with random crypto!

Икки давлат банки 2,5 миллион ва яна 25 минг ишчи ўрни яратади | bakiroo

Икки давлат банки 2,5 миллион ва яна 25 минг ишчи ўрни яратади: Ўзбекистон ишсизликдан ҳоли мамлакатга айланадими?

Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи давлат банкларининг презентациясида янграган рақамлар ақлни шошилтирмаслиги мумкин эмас.

Ёзилишича, Миллий банк томонидан заргарлик тармоғида 2,1 триллион сўмлик 526 та, хизматлар соҳасида 41,8 триллион сўмлик кредитлар ҳисобидан 40 мингдан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш ва 2,5 миллион нафар аҳоли бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Бу ҳар бир лойиҳанинг ўртача қиймати 1 млрд.сўмдан сал кўпроқ бўлади дегани. Ва энг ҳайратланарлиси, шу ҳар 1 млрд.сўмга ёки 80 минг долларга 60 тадан ишчи ўрни яратилиши режа қилинган, ёки битта ишчи ўрни яратишга 1,3 минг доллар атрофида кредит тўғри келади.

Иккинчи банк, "хусусийлаштирилиши" ҳар йили айтиладиган Ўзсаноатқурилишбанк 529 та лойиҳа доирасида 2 миллиард 800 миллион долларлик хорижий инвестициялар жалб қилиб, бу орқали 25 мингдан зиёд иш ўрни яратишни мўлжал қилмоқда. Бу ҳолатда 112 минг долларлик инвестицияга битта ишчи ўрни тўғри келади.

Маълумот учун, расмий статистикага кўра, Ўзбекистонда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади.