Get Mystery Box with random crypto!

​Индинга, 27 мартдан бошлаб иситиш ва иссиқлик тарифлари ошири | bakiroo

Индинга, 27 мартдан бошлаб иситиш ва иссиқлик тарифлари оширилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги эртага 26 март кунидан 2023-2024 йилги иситиш даври якунланишини эълон қилди.

Мазкур ахборот нафақат иситиш мавсуми якунланаётганини, балки янги оширилган тарифлар кучга кираётганини ҳам англатади.

Демак, Тошкент шаҳар кенгашининг 2024 йил 13 февралдаги қарори ва “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ хабарномаси талабларига кўра, янги тарифлар 2023-2024 йил иситиш мавсуми расмий якунланган кундан бир кун ўтиб кучга киради. Бу 27 мартга тўғри келмоқда.

Индиндан бошлаб,
1 кв.м. иситиладиган майдон учун 163 сўм, счетчик бўйича 1 м куб иссиқ сув учун 6 028 сўм ҳақ тўлаш керак бўлади.

Қарздорлигингиз бўлса, бугун ва эртага эски тарифларда тўлаб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмайди.