Get Mystery Box with random crypto!

​Қирғизистоннинг халқаро захиралари рекорд даражада ўсмоқда Қ | bakiroo

Қирғизистоннинг халқаро захиралари рекорд даражада ўсмоқда

Қўшни қардошларнинг олтин-валюта захиралари 3,3 млрд.доллардан ошган. Бу Қирғизистон тарихидаги максимум ҳисобланади. Захираларнинг йилик ўсиши 23,4%ни ёки 778,3 млн.долларни ташкил этган.

Қирғизистон тўлов баланси охирги ойларда қандай ўзгараётгани маълумотлари ҳали очиқлангани йўқ. Лекин пул ўтказмалари динамикаси яхшиланишда давом этаётгани захираларга ижобий таъсир ўтказаётган бўлиши мумкин.

Ўзи умуман, Марказий банкимиз маълумотларни очиқлашда ҳеч қурса Қирғизистон Миллий банкидан ўрнак олса ёмон бўлмасди (маълумотлар чуқурлиги ва очиқлиги борасида Қозоғистон Миллий банки ҳам намуна бўлади).

Ёпиқлик ва биқиқлик борасида минтақада биз билан фақат Тожикистон ва Туркманистон регуляторларигина баҳслаша олади.