Get Mystery Box with random crypto!

​Россия аҳолисининг қисқариши янада тезлашган 2024 йилнинг ян | bakiroo

Россия аҳолисининг қисқариши янада тезлашган

2024 йилнинг январь ойида 103 408 туғилиш қайд этилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,8%га кам.

Ўлим сони эса кескин ортган. 2024 йил январида 181 677 ўлим қайд этилган (+7,9%).

Шундай қилиб, биргина январь ойида Россия аҳолиси 78 269 нафарга қисқарган. Солиштириш учун 2023 йил январда қисқариш 64 219 нафарни ташкил этган эди. Яъни аҳолининг қисқариши янада тезлашган.

Шунингдек, Росстат 2023 йилда аҳоли қисқариши статистикасини қайта кўриб чиққан ва жами қисқариш 500,3 минг дея корректировка киритган (аввалгиси 495,2 минг эди).

Никоҳлар сонининг кескин қисқараетгани, ажралишларнинг ортаётгани, босқинчилик урушида россияликларнинг чиқим материалидек фойдаланилаётгани яқин ва ўрта истиқболда вазият ўзгармаслигига ишора беради.

Гарчи ўта даҳшатли кўринсада, мазкур статистика очиқланишдан олдин бежалган бўлиши эҳтимоли юқори. Чунки урушда парчаланиб йўқ бўлган ва қирилаётган россияликларнинг рақамлари статистикага жуда кеч қўшилади ёки умуман махфийлаштирилган.