Get Mystery Box with random crypto!

Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар 420 мингдан ошган Уларнинг | bakiroo

Ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар 420 мингдан ошган

Уларнинг 161,5 минг нафари онлайн-агрегаторлар орқали таксичилик қилаётгани айтилмоқда. Бу кўрсаткич декабрнинг якунида 80,1 минг, январнинг охирида 113,5 минг нафарни ташкил этган эди. Демак, охирги 2 ойда онлайн-агрегаторлар орқали таксичилик қилаётганлар сони де-юре 2 баробардан кўпроққа ошган. Де-факто олганда уларнинг сони ошгани йўқ, таксичилик билан шуғулланувчилар ўз фаолиятларини оқартиришмоқда. Ва бу жуда яхши тенденция.

Айни пайтда ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчиларнинг умумий сони ва онлайн-агрегаторлар орқали таксичилик қилаётганлар орасидаги фарқ жуда катта. Бу фарқ ҳудудларда телефон орқали ишлаётган ёки интеграция қилинмаган агрегаторларда ишлаётган таксистлар ҳисобига бўлиши мумкин.

Демак, эндиги қадамда мазкур сегментни оқартириш асосий вазифа бўлиши керак.

Шунингдек, таксичилик, яъни йўловчиларни енгил автотранспорт воситаларида ташиш фаолиятини ўзини ўзи банд қилиш имкониятини 2024 йил охиригача эмас, чекланмаган доимий асосга айлантириш керак. Давлат таксичиларни эмас, ўзаро рақобатлашувчи операторларни солиққа тортиш орқали йўловчи ташиш бозорини тартибга солиш йўлидан заррача оғишмаслиги зарур.