Барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирил | bakiroo
Барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ташаббуси билан 25-март — “Ер соати” куни муносабати билан махсус акция ўтказилар экан. Шу куни сайёрамизга ғамхўрлик қилиш, табиий ресурсларни асраш мақсадида барча давлат ташкилотларида электр жиҳозлари бир соатга ўчирилади.
Вазирлик аҳолидан шу куни бир соатга электрдан фойдаланмасликни сўраган. Бу билан Ернинг табиий бойликларини асрашга ўз хиссасини қўшиш мумкинлиги айтилган.