Get Mystery Box with random crypto!

Икки йил аввалги хавотирлар реаллашди: ёрлиғи BYD'ми ё GM, фар | bakiroo

Икки йил аввалги хавотирлар реаллашди: ёрлиғи BYD'ми ё GM, фарқи йўқ, Ўзавтосаноат рақобатни мутлақо истамайди

Ўзбек монополистлари, олигархлари ва чиновникларини нима бирлаштириб туради, биласизларми? Уларнинг ҳаммаси Рақобатдан ҳаддан ташқари қўрқишади. Чунки Рақобат уларнинг аслида ким эканини очиқ-ойдин кўрсатиб қўяди.

Ўзавтосаноат, албатта бу рўйхатда истисно эмас.

Ўзавтосаноат BYD билан электромобил ишлаб чиқариш ҳамкорлиги бошлангандаёқ бу хавотирларни билдирган эдик.

Шу маънода “маҳаллий иқлим ва йўл шароитларига мослаштирилмагани ҳамда расмий кафолатга эга бўлмагани учун тартибсиз импортни чеклаш” кўринишидаги жимжимадор формулировканинг ўзбекчаси бу BYD автомобилларининг импортини фақат Ўзавтосаноат ва унинг шўъбалари ёки келишиб олинган олигархлар амалга оширади, дегани.

Ўзавтосаноат назаридаги "тартибли импорт" бу Хитойда 10 минг доллар бўлган электромобиллар импортини тўхтатиш,15 минг долларлик электромобилни эса 30 минг доллардан бир қўлли қилиб сотиш дегани. Яъни Ўзбекистонликларни аёвсиз талаш, тинимсиз талаш, танловсиз талаш дегани.

Қолгани — ЖСТ, истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш деган важлар, узрку-я, 30 йиллик қуриган шимилдириқ. Шимилдириқ.