Get Mystery Box with random crypto!

Муомаладаги нақд пуллар қисқаришда давом этмоқда Лекин декабр | bakiroo

Муомаладаги нақд пуллар қисқаришда давом этмоқда

Лекин декабрдаги кескин ўсиш ва январдаги кескин қисқаришдан кейин февраль ойида кенг маънода ва миллий валютадаги пул массаси ҳажми барқарорлашган.

Февраль ойи давомида М2 489 млрд.сўмга ошиб, 206,2 трлн.сўмга етган. Миллий валютадаги пул массаси 433 млрд.сўмга кўпайиб, 1 март ҳолатига қолдиғи 158,1 трлн.сўмни ташкил этган.

Агрегатлар ичида муомаладаги нақд пуллар 342 млрд.сўмга қисқарган ҳолда, қолдиғи 41,2 трлн.сўмдан иборат бўлган. Нақдликлар қолдиғи ўтган йил тегишли даври даражасида деярли сақланиб қолмоқда.

Марказий банк февралнинг охирида ликвидлик таклифини оширгани ҳали етарли таъсирга эга бўлмаган кўринади. Вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар 1 март ҳолатига 2,1 трлн.сўмдан кўпга қисқарган ва 14,9 трлн.сўмни ташкил этган. Ликвидликнинг қисқаришига интервенция кенгайиши эвазига импортнинг ортишда давом этаётгани ҳам босим ўтказаётган бўлиши ҳам мумкин.