Get Mystery Box with random crypto!

Инсоф ё қўрқув эмас, Рақобат ва Очиқлик нархни туширишга мажбу | bakiroo

Инсоф ё қўрқув эмас, Рақобат ва Очиқлик нархни туширишга мажбур қилади

Қашқадарёда қуввати 300 МВт бўлган қуёш электр станцияси ва 75 МВтлик электр энергиясини сақлаш тизимини амирликларнинг Masdar компанияси қуради. Хусусий шерикнинг киритадиган инвестициялари қиймати 250,5 млн.доллар. 1 киловатт.соат электр энергияси учун 3,0 цент, 1 мегаватт.соат электр энергиясини сақлаш учун 6,33 долларлик тариф ўрнатилган.

Энди шу лойиҳани сал аввал маъқулланган Бухородаги қуёш станцияси параметрлари билан солиштиринг:
Хусусий шерик ўша Masdar. Инвестициялар миқдори 273. млн.доллар. Лекин 1 киловатт.соат электр энергияси учун 3,044 цент, 1 мегаватт.соат электр энергиясини сақлаш учун 15,55563 долларлик тариф ўрнатилган эди.

6 ой ичида нархлар қанчага арзонлашганини кўраяпсизми? Кафолатли сотиб олиш даври 25 йил ичида кафолатли сотиб олиш даврида қанча маблағ иқтисод қилиб қолинишини тасаввур этинг энди. Нима деб ўйлайсиз, Masdar инсофли бўлгани учун таклиф нархларини пасайтирганми? Ё буюртмани йўқотишдан қўрққаниданми? Йўқ. Ҳаммасига халқаро тендердаги рақобат сабаб. Ва албатта очиқлик талаби. Қашқадарёдаги станция ОТБ, Бухородагиси эса Халқаро молия корпорацияси моляивий ва техник кўмагида молиялаштирилади.

Энди бироз сабр қилсангиз, навбатдаги постда қуёш станциялари қуришда тендерсиз лойиҳа қандай бўлишига тўхталамиз.