Get Mystery Box with random crypto!

Водий вилоятларидаги заправкаларга ҳали газ етиб бормаган Кеч | bakiroo

Водий вилоятларидаги заправкаларга ҳали газ етиб бормаган

Кеча 5 март куни жам 848 метан заправкаларга 9 013 минг куб газ етказилган. 4 март кўрсаткичига нисбатан ишлаган заправкалар сони 200 тага, етказилган газ ҳажми 3 773 минг кубга ошган. Битта заправкага берилган газ ҳажми ўртача 8,1 минг кубдан 10,6 минг кубгача кўтарилган. Бу ишлаб турган заправкалар ишлаш вақти ҳам узайганидан далолат беради.

Лекин Фарғона войдисидаги аҳолига хизмат кўрсатувчи газ заправкалари бугун тонгда ва туш вақтида ҳам ёпиқлигича қолмоқда.

Энергетика вазирлигининг кунлик ҳисоботларида Туркманистондан импорт қилинаётган электр энергияси ҳақида суткалик маълумот етказаётган бўлсада, ҳали бирон марта "ўрисники" дейиладиган газ импорти ҳажми ҳақида сўз очилгани йўқ

Энергетикага оид эртанги кўргулигимизни оширадиган қатор ишораларни яна ўрис пропагандасидан олишда давом этмоқдамиз. Агрессорларнинг ТАСС карнайчисига кўра, Ўзбекистонга транзит қилинадиган газ ҳажми йилига 11 млрд.кубга етказилиши мумкин. Тиқиб олинган "газ игнаси" орқали энди дозани кўтариш амалга оширилади.