Get Mystery Box with random crypto!

​Бензин арзонлашишда давом этган Албатта, монополист ва олига | bakiroo

Бензин арзонлашишда давом этган

Албатта, монополист ва олигархлар исканжасида қолган Ўзбекистонда эмас. Худди Ўзбекистон каби нефть ва нефть маҳсулотлари импортига боғлиқ бўлган Қирғизистонда.

Негадир қирғиз қардошлар "Россия нархни оширгани учун бизда ҳам нарх қимматлади” деган баҳона билан бензин нархини оширишмаган, қайтанга нархлар тушган. Негадир февралнинг 16-чисидан бошланган ярим аномал совуқ нархларни ошириш ёки дефицит учун баҳона бўлмаган.

Балки қўшниларда бозор борлиги учундир?Рақобат борлиги учундир? Балки ҳукумат олигархларни эмас, тенг имкониятларни қўллаб-қувватлар?

Демак, февраль ойида Қирғизистонда 95 бензиннинг ўртача нархлари бизнинг пулга 9 765 сўмдан 9 660 сўмгача арзонлаган.

92 маркали бензин нархлари эса 8 720 сўмдан 8 676 сўмгача пасайган. Бошқача айтганда қўшниларда 92 бензин нархи бизда ҳудудлардаги 80 шиптирдан (8 500 сўмдан 9 500 сўмгача) арзонроқ ҳам бўлган.