Get Mystery Box with random crypto!

Чекланмаган ҳокимият чексиз бузади Биз фильтрланган ахборотла | bakiroo

Чекланмаган ҳокимият чексиз бузади

Биз фильтрланган ахборотлар шароитида ёки пиар таъсирида яхши ҳоким ё ёмон ҳоким деган, деган субъектив ўлчовлар билан ўзимизни ўзимиз овутишда давом этар эканмиз, чекланмаган, тийилмаган, халққа ҳисобдор бўлмаган ҳоким, ҳатто у авлиё бўлса ҳам, барибир Вьетнам аждарҳосига айланаверади.

Шу маънода инсон юзли ҳоким дейиладиган Бозоров томонидан Фарғонадаги кўлнинг домқурарларга "совға қилиниши" биринчиси эмас, бу кетишда охиргиси ҳам эмас. Ҳокимлардан "ер сотиш ҳуқуқи" олиб қўйилгани билан, бир минг бир юз бир турдаги лазейкалар қолдирилгани ҳақида қанча гапирилди? Сиз нима деб ўйлайсиз, бу тирқишлар онгсизлик билан қоолдирилганми? Йўқ, албатта.

Нима қилмоқ керак деганда, биринчи навбатда, яна ўша сизни энсангизни қотирадиган гапни такрорлашга тўғри келади: Негизларга, эркин сайловларга ва тийиб туриш қоидаларига қайтиш керак.

Иккинчидан, Ёшлар кўли Фарғоналикларга қайтарилиши лозим. Чунки бу қарор ноқонуний, нафақат лазейкани айланиб ўтгани билан, балки ер сотишдаги бенефициарлар алмашиб қолгани билан. Эътибор беринг, ташкил этилганида Unays building МЧЖ таъсисчиси Элдор Раҳимов бўлган, энди эса қандайдир хитойлик ё вьетнамлик He Veilu. Элдор Раҳимов жаноблари ер ажратилгач, "ўйиндан чиққан".

2017 йилдан кейинги даврда 99% ер сотишлар худди шу схема билан амалга оширилмадими? Ҳокимга яқин А фирманинг таъсисчиси шартли Сотволдиев А МЧЖга ер ажратилади. Бир оз вақт ўтиб А МЧЖнинг таъсисчиси Сотволдиевдан Домқураровга ўзгаради. Яъни, ўзи аслида Сотволдиевга ажратилган ер де-факто Домқураровга сотиб юборилади. Ҳамма хурсанд, Сотволдиев ҳам, Домқураров ҳам. Лекин бу ердан бюджетга, давлатга бир сўм ҳам тушмайди. Ўтган 7 йилда текин ер ажратилгач, таъсисчиси алмашган МЧЖларга оид минглаб кейсларни қаранг, шуларнинг ҳаммасида ер сотилган. Миллиардлаб пул (сўм эмас, доллар) ҳокимлар ва уларнинг ўртамчилар чўнтагига тушган. Лекин ким бу ишларни тафтиш қилади?

Ҳурматли ҳоким Бозоров сенатор ҳам. Яъни, амалий қонун чиқарувчи ва унинг ҳаракатлари дахлсизлик билан ҳимояланган. Шу маънода ошкор бўлиб қолган ер можаросини бартараф этишнинг энг осон ва тўғри йўли 2024 йилнинг 29 январь кунги қарорни ҳокимнинг ўзи томонидан бекор қилиниши ва Ёшлар кўлини қўлинг ўргулсин жамоатчилик масканига айлантириш бўлиши керак.