Get Mystery Box with random crypto!

Умидимиз бобо қуёшдан: Газ заправкаларга газ етказиш 20 феврал | bakiroo

Умидимиз бобо қуёшдан: Газ заправкаларга газ етказиш 20 февраль минимумларигача пасайган

Кеча, 3 март куни 280та газ заправкаси орқали 2 571 минг куб газ тарқатилган. Газ шохобчаларига бунданда камроқ газ 20 февраль куни етказилганди (2 530 минг куб).

Вазирлик газ етишмовчилигига ҳалигача 17 февралда рўй берган аварияни (мутлақо тасодифга кўра ўша куни ҳаво совушни бошлаганди) баҳона қилиб кўрсатишда давом этмоқда. Яна шунча сўровларга қарамай, жамоатчиликка очиқланмаган ва аслида мавжудлиги шубҳа остида бўлган режа-графикка ҳавола қилиш тўхтагани йўқ.

Электр энергиясидаги қувватлар етишмовчилиги янги рекорд 960 МВтга етган.

Арзимаган совуқ кириб келиши билан бошланган энергетик кризисдан чиқишга ягона омил ўзбек энергетиклари эмас, Қуёш эканини ҳамма тушуниб бўлди.