Get Mystery Box with random crypto!

Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi

Telegram kanalining logotibi tgminwater — Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi M
Telegram kanalining logotibi tgminwater — Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Kanal manzili: @tgminwater
Toifalar: Siyosat , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.63K
Kanalning ta’rifi

Rasmiy veb-sayt: www.water.gov.uz
Facebook: https://www.facebook.com/suvxujaligivazirligi
O’zbekiston Respublikasi Suv xo’jaligi vazirining matbuot kotibi - Shukhrat Suyunovning rasmiy kanali

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-29 19:30:41
Президент Шавкат Мирзиёев: "Жалолиддин Мангуберди эл-юрт истиқлоли учун курашган, бунга ўз ҳаётини бағишлаган аждодларимизнинг буюк намояндасидир. Она юртга муҳаббат ва садоқат, ор-номус ва шон-шараф бобида унга тенг келадиган улуғ шахслар дунёда камдан-кам учрайди"

Facebook|Instagram|Twitter
594 views16:30
Ochish/sharhlash
2022-08-29 19:30:41
Президент Шавкат Мирзиёев Урганч шаҳрида буюк саркарда Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини очиб берди.

Президент Шавкат Мирзиёев открыл памятник великому полководцу Джалолиддину Мангуберды в городе Ургенче.

Facebook|Instagram|Twitter
530 views16:30
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:06:18
Албатта, бу каби мисолларни бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида яшаб меҳнат қилаётган юртдошларимиз ўзлари ҳақида тўлиб-тошиб келтира олишига шубҳам йўқ. Демоқчиманки, байрам шодиёналарининг бош ғояси қилиб олинган “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори барчанинг қалбидаги, юрагидаги гапларнинг ифодасидир.

Турдимурат Қарлибаев,
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлигининг етакчи мутахассиси
794 viewsedited  14:06
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:05:56 Албатта, бобом ва амакиларим, шу жумладан давлатимиз ҳам бизга қанчалик ғамхўрлик қилмасин, биз ўзимиз ҳам ишлашимиз, уй-жой қилишимиз керак эди. Шу боис мактабнинг юқори синфига ўтгач акам билан бирга қурилишларда, хонадонлардаги таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларида ишлаб юрдим. Шу билан бирга ўқишимга ҳам эътибор қаратиб, олий маълумотли бўлиш учун ҳаракат қилардим.
2017 йил Тошкент давлат аграр университети Нукус филиалига ҳужжат топшириб, шартнома асосида ўқишга қабул қилиндим. Турмуш шароитимизни, акам бир ўзи менга маблағ топиб бера олмаслигини ўйлаб, ўқимасликка қарор қилган эдим. Ўшанда менга қийинчиликларни сабр билан енгишни, ҳаёт сабоқларини ўргатишда устозлик қилган, раҳматли Қарлибай отам ўқишимни ва ҳали ҳаммаси яхши бўлишини айтган эди. Отам юртимизда биз каби ёшларга яратилган шароитларни мисол келтириб, ўқишга интилган ва шу Ватан тараққиётига хизмат қилишни қалбига тугиб меҳнатдан қочмайдиган ёшлар ҳамиша давлатимиз эътиборида бўлади, деган мазмунда насиҳат қилган эдилар.
Ҳақиқатан ҳам ҳозир 24 ёшда бўлсам, давлатимизнинг ғамхўрлиги ва ёшларга қаратган эътиборини ҳамиша ҳис этиб, кўриб келаяпман. Айниқса, кейинги йилларда Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган амалий ишлар Оролбўйининг энг олис ҳудудларигача етиб бориб, бу жойлар обод маконга айланди. Бугунги кунда ҳурматли Президентимиз олиб бораётган ислоҳотлар натижаси Мўйноқ, Бўзатов туманлари бўладими, ёки бўлмаса ўзим туғилиб ўсган Чимбой туманининг олис “Пашенттаў” овули дейсизми, қўйингки барча ҳудудларда намоён бўлиб, бунёдкорлик ишлари ва аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган ишлар халқимиз томонидан эътироф этилмоқда.
Булар ҳавойи ёки баландпарвоз гаплар эмаслигига ўзим билан боғлиқ бир мисол келтирсам. Олий ўқув юртини тугатиб, Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ишга жойлашдим. Айнан Президентимиз ташаббуси билан масъул ташкилотлар ва маҳалла вакилларининг хонадонбай кириб ўтказган мулоқотлари натижасида мен ҳам “Ёшлар дафтари”га киритилдим. Яқинда мен руйхатда турган Нукус шаҳридаги “Қумбуз” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Гулираъно Мансурова мен билан суҳбатлашганида сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилганимни, лекин унга тўлайдиган пул бадалларини ўтган йилдан буён ойлигимдан йиғиб, ижара ва кундалик харажатлардан чегириб, кам миқдорда бўлса ҳам тўлаб келаётганимни айтдим.
Буни қарангки, куни кеча Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон бошқармасига чақириб, мен каби ёшларнинг ҳар бири учун салкам 6 миллион сўмлик пул бадаллари агентлик томонидан тўлаб берилаётгани айтишди. Шу куни сафарбарлик ҳарбий хизматга чақирув комиссиясидан телефон қилиб, олдин тўлаган 1 миллион 700 минг сўмдан ортиқроқ пул маблағини қайтариб беришларини ва барча маблағлар ўтказилганини, жорий йилнинг 1 сентябридан сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматга чақирилишимни айтишди...
Насиб қилса, давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги кенг нишонланаётган кунда мен кўпдан кутган орзуим, ҳарбий форма кийиб хизмат ўташни бошлайман. Мен юқорида келтирганим, бугун ўттиз бир ёшни қаршилаётган навқирон юртимизнинг оддий бир ёшларидан бирига, инсон келажагига берилган эътиборнинг кичкина мисолидир.
674 views14:05
Ochish/sharhlash
2022-08-29 17:05:34
ДАВЛАТИМИЗ ҒАМХЎРЛИГИНИ ҲИС ҚИЛГАН ЁШЛАРНИНГ БИРИМАН

Юртимизда эл ва инсон азиз эканлигини, давлатимизнинг ғамхўрлигини ҳис қилиб яшаётган ёшларнинг бириман. Тақдир экан акам Садатдин 10 ёшда, мен 2 ёшдалигимда ота-онамиздан эрта ажраб қолганмиз. Бобом ва амакиларимникида катта бўлдик. Кейинчалик билсам, биз учун ўша пайтда ҳам давлатимиз томонидан ижтимоий ёрдам ва нафақа пуллари ажратилган экан...
682 views14:05
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:48:53
ХИЗМAТГA ЯРAШA РAҒБAТ

“Сурхондарё” магистрал тизими бошқармаси томонидан мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрами муносабати билан ҳар бир мутахассисга бир ойлик маоши миқдорида мукофот берилди. Бундан ташқари, 1,2 тонна картошка, 1,3 тонна пиёз, 2 тонна ошқовоқ, 600 килограмм ўсимлик ёғи ва ҳар бир ишчига 2 килограммдан гўшт тарқатилди.

– Рағбат ходимларимизни янги зафарларга руҳлантириши табиий, – дейди бошқарма бошлиғининг ўринбосари Чори Холтўраев.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2430
679 views13:48
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:45:41
СУВ ДАРВОЗАЛАРИ ТАЪМИРЛАНДИ

Тошлоқ тумани ирригация бўлими тасарруфидаги “Қоратепа–1” каналидан сув оладиган “Рамазон”, “Хон”, “Қоратепа” бетон каналлари ажраладиган жойдаги дарвозалардан 3 тасини алмаштиришга тўғри келди. Маҳоратли ва етарли тажрибага эга бўлган бир неча пайвандчи бу ишга ёлланди.

Катта дарвозалардан ташқари сув очиш ва беркитиш дарвозаларидан бир нечаси ҳам сифатли таъмирланди ёки алмаштирилди. Қисқа вақт ичида фойдаланишга топширилган бу таъмирлаш ишларига маҳаллий бюджетдан ажратилган 84 миллион сўм маблағ сарфланди.

Батафсил - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2429
683 views13:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:41:49
Новвой бу гапни айтаётганда ёнларида ташкил қилинган қолипли нон пишириш цехи, миллий таомлар ошхонасида тайёрланаётган ярим тайёр масаллиқларни ҳам назарда тутган эди. Дарҳақиқат, хоҳлаган одам қолипли нон – буханка олади, хоҳлагани оби-нон, яна бошқаси тугилган чучвара, манти, чўзма лағмон харид қилиб уйига кетади. Бу қулайликлар фақатгина “Сўх-Оқтепа” ирригация тизими бошқармаси ходимлари учунгина эмас, балки Қўқон шаҳар аҳолиси учун ҳам қилингандир. Бу ерда ана шу ёрдамчи хўжаликлардан баракали даромад ҳам тушаётгани бошқарма раҳбарияти учун ходимларни рағбатлантириш имкониятини оширяпти.

Бу шохобчаларда анчадан бери байрам дастурхони учун ажойиб егуликлар, ярим пишган таомлар тайёрланаётганидан барча мамнун.

Сайтда ўқиш - https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2428
686 viewsedited  13:41
Ochish/sharhlash
2022-08-29 16:41:21
НОНДАЙ ИССИҚ БЎЛСИН ЮЗИНГИЗ

Иш вақти тугаб уйга шошаётган аёллардан бири новвойхона томонга ўтмоқчи бўлиб турган эди, яна бир шериги “мен ҳам нон оламан” дея унга ҳамроҳ бўлди. Новвойлар тандирдан қип-қизариб пишган иссиқ нонларни узиб катта дастурхонга ёйиб қўйишган эди. Қиз-жувонлардан бири тўртта, иккинчиси олтита нон олиб оқ дуррага танғи-да, бағирларига босдилар.

– Раҳмат, – деди идора ходими Зулфияхон Нурматова. – Анчадан бери ишдан чиқамизу сизлардан оби нон оламиз. Ёпган нонингиз шундай лаззатлики, илойим, юзларингиз ҳам шу нонларингдай иссиқ бўлсин.

– Доимо соғ бўлинглар, – деди иккинчиси ҳам.

– Ош бўлсин, – дейишди новвойлар баралла. – Биз уй юмушларингизни бироз бўлса ҳам енгиллатиш учун ишлаяпмиз. Раҳбарларингнинг сайъ-ҳаракати билан бўлди бу ишлар.
727 views13:41
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:15:51
БУЮК ВА БЕБАҲО НЕЪМАТ

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг марказий аппаратида, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз арафасида, ўтган давр мобайнида босиб ўтилган мураккаб йўлимизга яна бир бор назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг аҳамиятини вазирлик ходимларига етказиш мақсадида “Маърифат соати” ташкил қилиниб, унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Миродил Баратов иштирок этди. “Маърифат соати”да озодликнинг қадрини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмаслиги, мустақиллик ҳақиқатан жуда улуғ ва бебаҳо неъмат эканлиги, бу кунларнинг орзусида қанчадан-қанча маърифатпарвар, эрксевар боболаримиз жон фидо қилганликлари таъкидлаб ўтилди.

Батафсил: https://water.gov.uz/uz/posts/1545735855/2427

Расмий саҳифалар
Web-site | Telegram | Facebook | Youtube
958 viewsedited  09:15
Ochish/sharhlash