Get Mystery Box with random crypto!

Trusted Financiers Group

Telegram kanalining logotibi tfg_buxgalteriya — Trusted Financiers Group T
Telegram kanalining logotibi tfg_buxgalteriya — Trusted Financiers Group
Kanal manzili: @tfg_buxgalteriya
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 141
Kanalning ta’rifi

САВОЛЛАР УЧУН👇
@Buxgalter_8099
•Биз тадбиркорлар учун
доим хизматдамиз 2️⃣4️⃣/7️⃣
•Бизнинг нийятимиз мураккабликдаги фаолиятингизни тизимлаштириш.🌀
•Бизнинг мақсад СОЛИҚ имтиёзларидан унумли фойдаланиш.!👩‍💻

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2023-03-06 16:52:22 Савол: Корхона жисмоний шахс биносини ижарага олганлиги учун тулов килаётганда даромад солиги юридик шахс томонидан туланиши кайси меъёри хужжатда курсатиб утилган?

Жавоб: Солик кодекси 387-моддасига асосан мулкий даромадларга яъни жисмоний шахслар мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солик солик агенти томонидан хисобланиб, ушлаб қолиб тўлаши белгиланган. Солиқ агенти бу жисмоний шахс биносини ижарага олган юридик шахс. Шунинг учун ижарага берган жисмоний шахсга ижара учун белгиланган суммадан жисмоний шахслар даромад солигини ушлаб қолиб бюджетга тулаб бериш мажбурияти ушбу юридик шахсга юклатилади.

https://t.me/TFG_buxgalteriya
78 viewsㅤㅤㅤㅤㅤ @TrustedFinanciersGroup, 13:52
Ochish/sharhlash
2023-03-05 16:27:17
ҚҚС пасайди, нархлар пасаймади – ПМТИ экспертлари

2,6 фоизга тушиши керак бўлган нархлар 0,3 фоизга ўсган. Солиқ ставкаси пасайганига қарамай, нархлар пасаймаганининг сабаби хуфёна иқтисодиёт улуши катталиги, рақобат муҳитининг шаклланмагани ва нархларга таъсир қилувчи доллар, пул массаси, қайта молиялаш ставкаси кабиларнинг таъсири ошиб бораётганидир.

https://t.me/TFG_buxgalteriya
1.2K viewsㅤㅤㅤㅤㅤ, 13:27
Ochish/sharhlash
2023-03-04 11:30:15 2023 йилдан соликлар % ларда
1. ККС солиги 12%
2. Айланма солиги 1,2,3,4 %
3. Айланма солиги катьий белгиланган тури.
А) Йиллик 20 000 000 сум.
   Хар ойига 1 666 666 сумдан туланади.
Б) Йиллик 30 000 000 сум.
  Хар ойда 2 500 000 сум туланади.
4. Иш хакидан даромад солиги 4,7%, 7%, 12%, 25%.
5. Дивидент солиги.
Узб. Рес фукаросига 5%
Чет эл фукаросига.  10%
6. Фойда солиги  15%.

t.me/TFG_buxgalteriya
593 viewsㅤㅤㅤㅤㅤ @TrustedFinanciersGroup, 08:30
Ochish/sharhlash
2023-03-03 17:12:39 Янги МК бўйича ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқдан намуна .

1. Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

2. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

3. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг мазмуни меҳнат шартномасининг шартларига мувофиқ бўлиши керак.

4. Буйруқ ходимга иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан 3 кун ичида имзо қўйдириб эълон қилинади.

5. Ходимнинг талабига кўра иш берувчи унга мазкур буйруқнинг лозим даражада тасдиқланган кўчирма нусхасини бериши шарт.

6. Ходимнинг меҳнат дафтарчасига мазкур буйруқ асосида ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув қайд этилиши ва ходим бу ёзув билан 3 кун ичида таништирилиши керак.

7. Иш берувчи буйруқ асосида ишга қабул қилиш ҳақидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига ҳам киритади.

(Янги Меҳнат кодекси 127-моддаси

https://t.me/TFG_buxgalteriya
595 viewsㅤㅤㅤㅤㅤ @TrustedFinanciersGroup, edited  14:12
Ochish/sharhlash
2023-03-01 07:06:53
1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

1. Яшил энергия учун имкониятлар кенгаяди
2. IT-парк резидентларига қўшимча имтиёз берилади
3. Инсон ҳуқуқлари соҳасида ўқув курслари бошланади
4. Тадбиркорлар солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаши мумкин
5. Солиқ тўловчиларга солиқ текширувлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи берилади
6. Уч босқичли спорт мусобақалари ўтказилади
7. АИ-80 русумли автобензин маҳсулоти учун “ноль” ставкали акциз солиғи муддати тугайди

t.me/TFG_buxgalteriya
200 viewsㅤㅤㅤㅤㅤ @TrustedFinanciersGroup, edited  04:06
Ochish/sharhlash
2023-02-26 22:44:19
#2023_йил_1_мартдан

Ахборот хавфсизлиги талабларига риоя этган ҳолда мулкчилик шаклидан қатъи назар барча юридик шахсларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тижорат хизматларини кўрсатишга рухсат берилади.

t.me/TFG_buxgalteriya
705 viewsㅤㅤㅤㅤㅤ @TrustedFinanciersGroup, 19:44
Ochish/sharhlash
2023-02-26 17:11:58 Ходим ишга кираётганда қандай ҳужжатлар билан таништирилиши керак?

Амалдаги Меҳнат кодексининг 178-моддасига асосан "ҳар бир ходим ўзига юклатиладиган меҳнат вазифалари доираси билан олдиндан таништирилиши лозим" деган умумий норма бор.

Бу ишга кираётган вақтда ҳам, ишга киришиб бўлганидан кейин ҳам қўлланиладиган қоида. Яъни масалан, шахсни ишга қабул қилиш чоғида унга юклатиладиган вазифалар билан аввалдан таништирилади. Кейинчалик ҳам унга алоҳида вазифалар юклатиладиган бўлса (буйруқлар, расмий топшириқлар ва бошқалар билан), унда ҳам шу вазифаларга киришишдан олдин таништирилиши лозим.

2023 йил 30 апрелдан кучга кирадиган янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ишга кираётган шахсларнинг қайси ҳужжатлар билан таништирилиши борасида аниқ нормалар кўзда тутилди.

Янги Кодекснинг 123-моддаси 1-қисмига кўра, ишга қабул қилиш чоғида иш берувчи ишга кираётган шахсни олдиндан (меҳнат шартномаси имзолангунига қадар) қуйидагилар билан таништириши шарт бўлади:

ушбу шахс қайси ишни бажариш учун ишга қабул қилинаётган бўлса, ўша ишнинг мазмуни;

меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган иш бажариладиган меҳнат шароитлари;

ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномаси, унинг меҳнат фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган бошқа ички ҳужжатлар.

Демак, янги МК кучга кириши билан ишга кираётган шахсни меҳнат шартномаси имзолангунига қадар уни:

ички меҳнат тартиби қоидалари, жамоа шартномаси ва ўша ходимнинг фаолиятига алоқадор бўлган бошқа барча ички локал ҳужжатлар (лавозим-йўриқнома, меҳнатни муҳофаза қилиш қоидалари, иш ҳақи низоми ва бошқалар) билан таништириш шарт бўлади.

Яна такрорлаймиз, меҳнат шартномаси тузилгунига қадар – ундан кейин (ёки кейинги кун) эмас.

Албатта, айрим тажрибали кадровикларимизда юқоридаги амалиёт шу пайтгача ҳам шаклланган. Эътиборли жиҳати, эндиликда бу амалиёт аниқ қоида сифатида тартибга солинмоқда.

https://t.me/TFG_buxgalteriya
124 viewsㅤㅤㅤㅤㅤ @TrustedFinanciersGroup, 14:11
Ochish/sharhlash
2023-02-26 11:25:23 Тадбиркорлик шакллари аббревиатураларининг ўзбекча-русча луғати

ЯТТ (Якка тартибдаги тадбиркор) — ИП (Индивидуальный предприниматель)

АЖ (Акциядорлик жамияти) — АО (Акционерное общество)

ОАЖ (Очиқ акциядорлик жамияти) — ОАО (Открытое акционерное общество)

ЁАЖ (Ёпиқ акциядорлик жамияти) — ЗАО (Закрытое акционерное общество)

МЧЖ (Масъулияти чекланган жамият) — ООО (Общество с ограниченной ответственностью)

ҚМЖ (Қўшимча масъулиятли жамият) — ОДО (Общество с дополнительной ответственностью)

ХШ (Хўжалик ширкати) — ХТ (Хозяйственное товарищество)

ХК (Хусусий корхона) — ЧП (Частное предприятие)

ОК (Оилавий корхона) — СП (Семейное предприятие)

ЧЭИИК (Чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона) — ПИИ (Предприятия с иностранными инвестициями)

МЧЖ ҚК (МЧЖ шаклидаги қўшма корхона) — СП ООО (Совместное предприятие в форме ООО)

МЧЖ ХК (МЧЖ шаклидаги хорижий корхона) — ИП ООО (Иностранное предприятие в форме ООО)

https://t.me/TFG_buxgalteriya
2.8K viewsㅤㅤㅤㅤㅤ @TrustedFinanciersGroup, edited  08:25
Ochish/sharhlash
2023-02-26 07:15:41 #Ёшларга_имтиёз

1 апрелдан бошлаб IT таълим марказлари ва уларнинг битирувчилари учун янги шароитлар яратилади.

Жумладан:

- ўз битирувчиларини IT хизматларни экспорт қилувчи компанияларга ишга жойлаштирса, марказларга ҳар бир мутахассис учун 25 миллион сўмгача, ногиронлиги бўлган ёшларга эса 35 миллион сўмгача субсидия берилади;

- IT сертификати бор ёшларга компьютер хариди учун 7,5 миллион сўм миқдоридаги имтиёзли кредит ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва Ёшлар агентликлари, Бандлик жамғармаси томонидан берилаётган субсидия уларнинг шахсий пластик картасига ўтказиб берилади.

https://t.me/TFG_buxgalteriya
124 viewsㅤㅤㅤㅤㅤ @TrustedFinanciersGroup, 04:15
Ochish/sharhlash
2023-02-26 07:00:34 Тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитларини ажратиш тартиби

Таълим кредитлари таълим ташкилотлари бакалавр ҳамда магистратуранинг кундузги, сиртқи ва кечки таълим шаклида тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган ёки қабул қилинган, шунингдек ўқишини кўчирган Ўзбекистон фуқароси бўлган талабаларга берилади.

—кредит олувчининг доимий даромад манбаига эга оила аъзолари (ота-онаси, ака-укаси, опа-синглиси, эри ёки хотини) ёки васийлари биргаликда кредит олувчи сифатида қатнашиши мумкин.

Таълим кредитининг асосий қарзи талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтарилади.

Таълим кредитини олиш учун Молия вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинган тижорат банкларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

—ариза;

—тўлов-контракт шартномаси ва унга илова қилинадиган ҳисоб варақаси/фактураси (мавжуд бўлганда). Шартномада ўқишни тамомлашнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим;

—таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат. Бунда «Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га кирган оилаларнинг фарзандларига ажратиладиган таълим кредити бўйича гаров ва кафиллик талаб этилмайди;

—«Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилганлигини тасдиқловчи маълумотнома («Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри»га киритилган оилалар фарзандлари учун);

—биргаликда кредит олувчига тегишли маълумот.

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади.

Таълим кредити шартномаси тўлов-контракт шартномасида кўрсатилган бир йиллик тўлов суммасига тенг миқдордаги суммага тузилади.Таълим кредити кредит олувчига Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратилади.Марказий банкнинг асосий ставкаси пасайтирилган тақдирда, таълим кредити бўйича фоиз ставкаси мутаносиб равишда пасаяди, Марказий банкнинг асосий ставкаси оширилган тақдирда эса таълим кредити бўйича фоиз ставкаси ўзгаришсиз қолади.

Мазкур тартиб:

—чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга;

—тижорат банклари томонидан Жамғарма маблағларидан ташқари бошқа манбалар ҳисобидан бериладиган таълим кредитларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Эслатма:Табақалаштирилган тўлов-контрактни ва унинг минимал миқдорига тенг бир марталик бошқа тўловларни амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

https://t.me/TFG_buxgalteriya
1.9K viewsㅤㅤㅤㅤㅤ @TrustedFinanciersGroup, 04:00
Ochish/sharhlash