Get Mystery Box with random crypto!

Янги МК бўйича ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқдан намуна . 1 | Trusted Financiers Group

Янги МК бўйича ишга қабул қилиш ҳақидаги буйруқдан намуна .

1. Ишга қабул қилиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

2. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

3. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқнинг мазмуни меҳнат шартномасининг шартларига мувофиқ бўлиши керак.

4. Буйруқ ходимга иш ҳақиқатан бошланган кундан эътиборан 3 кун ичида имзо қўйдириб эълон қилинади.

5. Ходимнинг талабига кўра иш берувчи унга мазкур буйруқнинг лозим даражада тасдиқланган кўчирма нусхасини бериши шарт.

6. Ходимнинг меҳнат дафтарчасига мазкур буйруқ асосида ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёзув қайд этилиши ва ходим бу ёзув билан 3 кун ичида таништирилиши керак.

7. Иш берувчи буйруқ асосида ишга қабул қилиш ҳақидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига ҳам киритади.

(Янги Меҳнат кодекси 127-моддаси

https://t.me/TFG_buxgalteriya