Get Mystery Box with random crypto!

Тез ёрдам | 103

Telegram kanalining logotibi tezyordam_103 — Тез ёрдам | 103 Т
Telegram kanalining logotibi tezyordam_103 — Тез ёрдам | 103
Kanal manzili: @tezyordam_103
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 6.60K
Kanalning ta’rifi

⚡️ Ушбу саҳифа тиббиётга кенг қизиқувчилар ва барча тиббиёт ходимлари учун!
Фойдали тиббий билимлар ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш стандартлари бериб борилади.
❗Админларга эслатма: https://t.me/Tezyordam_103/847

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-07-28 17:20:55
Оддий уй шароитида куйиш ҳолати юз берса нима қилиш керак?

1. Қайноқ, иссиқ нарсадан, кийимдан ўша аъзони ҳоли қилиш;
2. Оқар совуқ сув остида 20 дақиқа тутиб туриш;
3. Сўнг тоза стретч ёки салафан билан жароҳатни ўраш;
4. Тез ёрдам (103) чақириш!

Видеони кўринг

@Tezyordam_103
...
7.7K views14:20
Ochish/sharhlash
2022-07-27 09:06:37
Ҳушдан кетиш (синкопе) ва коллапс

Аниқлаш мезонлари:
— бехушлик;
— артериал гипотензия; 
— тахикардия ёки брадикардия; 
— рангпар тери қопламалари.

Ёрдам тактикаси:
— беморни оёғини бироз кўтариб тепага қараб ётқизиш;
— эркин нафас олишни таъмилаш;
— ЮУС, АБни назорат қилиш;
— АД ҳавфи пасайганда эпинефрин (адреналин) в/ичига секин 0,1-0,5 мл 0,1%ли, 10 мл 0,9%ли натрий хлорид эритмаси билан суюлтирилган ҳолда;
— брадикардияда атропин 0,5-1 мг вена ичига тизиллатиб, зарур холларда 5 дақиқадан кейин такрорланади ва умумий доза 3 мг га етказилади.

✓ Тўлиқ ҳушига келганда ва гемодинамика тикланганда госпитализация қилинмайди;
Олиб борилган даволанишдан самара бўлмаганда стационарга госпитализация қилиш.

@Tezyordam_103
...
8.7K viewsedited  06:06
Ochish/sharhlash
2022-07-25 10:26:35 ​​​ ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

Бундан бир ой аввал Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи (WHN) маймун чечаги глобал офатга айланишининг олдини олиш учун зудлик билан тегишли профилактик чоралар кўришга чақирувчи декларацияни эълон қилган эди.

“Биз бу орқали касалликни жиловлашимиз мумкин. Бунинг учун инфекция симптомлари ва асоратлари, эҳтиёт чоралари ҳақида аҳолини кенгроқ хабардор қилишимиз зарур. ЖССТ ҳам бу борада шошилинч чора-тадбирларни белгилаши шарт” — дейилганди мазкур ҳужжатда.

Мана, куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Гебрейесус Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг иккинчи йиғилишини чақирди.

Унда қайд этилганидек, мазкур вирус ҳозиргача дунёнинг 75 мамлакатида рўйхатга олинган. Хасталик тасдқланган беморлар сони эса 16 мингдан ошади.

Эпидемиядан энг кўп Европа мамлакатларида яшовчилар азият чекяпти. Бошқа минтақаларда ҳам касаллик авж олиши хавфи мавжуд.

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат деб эълон қилди.

Айни пайтда хасталикка қарши курашиш ва унинг олдини олиш учун қатор тавсиялар ишлаб чиқилган ва эпидемиологик вазиятни назоратга олиш чоралари кўрилмоқда.

Манба: Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


@Tezyordam_103
...
7.9K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-07-22 16:18:01
Иссиқ уриши белгилари.

Аномал иссиқларда ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилинг, кўчага беҳудага, бош кийим ва ёки соябонсиз чиқманг!

@Tezyordam_103
..
9.2K views13:18
Ochish/sharhlash
2022-07-22 09:11:02
Бронхиал астма: 
— астматик хуруж

Шикоятлари: нафасни бўғилиши, қуруқ йўтал.

Анамнез: бронхиал астма, аввалдан йўтални борлиги, аксириш, тумов.

Кўрик: бемор ортопное холатда, нафас чиқаришни қийинлашиши, шовқин–хуштаксимон нафас, акроцианоз. 
Аускультация: ўпкада хуштаксимон кучсиз везикуляр нафас, асосан нафас чиқаришда. Юрак астмаси билан дифференцировка қилиш керак!

Тактика:
1. Аэрозоль ингаляцияси: сальбутамол, беротек, фенотеролдан 1–2 марта нафас олдирилади.
2. Эуфиллин 2,4%—10,0 в/в
3. Алупент (астмопент) 1,0 тери остига (п/к)
4. Адреналин 0,1% 0,3—0,5 тери ичига (лимон пўстлоғи)
5. Преднизолон 60–90 мг ёки гидрокортизон 125 мг (гормонга тобеликда)
6. Нам кислород билан оксигенотерапия.
Кўрсатмага асосан госпитализация.

@Tezyordam_103
...
9.1K views06:11
Ochish/sharhlash
2022-07-22 07:31:29
Ўзбекистонда нечта тез тиббий ёрдам бригадаси борлигини биласизми?

«Mамлакат бўйлаб 2762 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар учун доимо шай ҳолатда» дейилган кун.уз хабарида

@Tezyordam_103
...
9.0K views04:31
Ochish/sharhlash
2022-07-22 03:50:06
#диққат Кўпчилик биринчи ёрдамда хато қилар екан. Сиз хам ўзингизни синаб кўринг!

Термик куйишда кўрсатиладиган биринчи ёрдам тури қайси суратда тўғри кўрсатилган?

Тезда куйган жойига малҳам қўйиш керакми?
Муздек оқар сувда тутиб туриш керакми?

@Tezyordam_103
...
8.1K viewsedited  00:50
Ochish/sharhlash
2022-07-21 07:40:01
Иссиқда тез ёрдам чақиришлар сони ортиб, инсульт, юрак хуружи, гипертоник кризлар кўпроқ қайд этилаётгани ҳақиқат.

Иссиқда кондиционерсиз хонада ҳам "жон сақлаш" учун ТОП маслаҳатлар:

- Кўпроқ сув ичинг. Сув танани намлаб, тер ажралишини кучайтиради ва тер танани совутади

- Бўйин, қўлтиқлар, оёқ чов соҳаларида терини нам ва салқин мато билан намлаб туринг. Бу соҳаларда терига яқин қон томирлар орқали иссиқлик ажралиши кучаяди ва тана совийди

- Иссиқ душ қабул қилинг! Ҳа, ҳа тўғри ўқидингиз... Иссиқ душ тери тешикчаларини кенгайтиради ва танада қон айланишини яхшилайди. Бу эса ўз навбатида иссиқлик чиқиб кетиши, организм салқинлаши учун шароит яратади.

- Физика қонунларини унутманг. Мактабда ўқиганимиздек, иссиқ ҳаво юқорида ва совуқ ҳаво пастда бўлади. Каравот ва дивандан кўра полда ётиш анча салқинроқ.

- Хонада ёлғиз қолинг ва хонангиз иложи борича қуёш нуридан ҳоли бўлсин.

Ушбу маълумотларни барча яқинларингизга улашинг!

@Tezyordam_103
...
18.2K viewsedited  04:40
Ochish/sharhlash
2022-07-12 16:10:02
Хизмат эвазига раҳмат эмас, калтак...

Андижонда шифокор калтаклангани ҳақида тарқалган хабарлар ва воқеалар ривожи ҳақида батафсил "ЗўрТв" телеканали лавҳа тайёрлабди.

П/с: "-Ойлик оляпсану қиласанда" , "-Биринчи мани боламни кўриб бер...", "ҳали сан билан касалхонадан ташқарида гаплашамиз" каби дағдағалар билан ҳеч нарсага эришиб бўлмаслигига кўп гувох бўлганмиз.

Шунақа жоҳил фикрларда юрганлардан бироз фаросатли бўлишини илтимос қилиб қоламиз. Ишинг тушиб борган инсонга қўл кўтариш соғлом ақлли кишини иши эмас.


Сиз қандай фикрдасиз?!

@Tezyordam_103
...
13.2K viewsedited  13:10
Ochish/sharhlash
2022-07-10 15:14:39
Ўткир парапроктит

Шикоятлари: оралиқ қисмда ва орқа чиқарув тешигида тортишиб–зирқираб, пульсланувчан оғриқ. Дефекация (ҳожат қилиш) вақтидаги оғриқ.

Анамнез: тўғри ичак атрофида, клечаткасида яллиғланиш жараёнини борлиги.

Кўрик: оралиқ қисм ва орқа чиқарув тешиги терисини гиперемияси, шиши, флюктуацияси. Маҳаллий чов лимфа тугунларини шиши.

Муолажа:
1. Анальгин 50%—2,0 в/м.
2. Димедрол 1%—1,0 в/м.
3. Хирургик стационар проктология бўлимига шошилинч госпитализация.

@Tezyordam_103
...
8.8K views12:14
Ochish/sharhlash