Get Mystery Box with random crypto!

Болалар иситма қилган пайтда парасетамол(Сефекон Д) шамчалари | Tez yordam 103

Болалар иситма қилган пайтда парасетамол(Сефекон Д) шамчалари ва таблеткасини қандай дозаларда қўллаш керак?

Шамчани бир марталик қўллаш дозалари:

-1 ойликдан 3 ойликгача - 50 мг
-3 ойликдан 3 ёшгача - 100 мг
-3 ёшдан катталарга - 250 мг

Бир кунда 3 тагача шамча қўллаш мумкин!

Таблеткани  бир марталик қўллаш дозалари (Парасетамол 200 мг таблеткаси учун):

-1 ойликдан 3 ойликгача - 50 мг (1/4 таб ёки чорак таб)
-3 ойликдан 3 ёшгача - 100 мг ( 1/2 таб ёки яримта таб)
-3 ёшдан катталарга - 200 мг (1 таб )

Таблеткани ҳам юқоридаги дозада кунига 3 маҳал бериш мумкин!

Эслатма! Таблетка ва шамчаларни бола тана ҳарорати 38 °C дан ошгандан кейин қўллаш мумкин!