Get Mystery Box with random crypto!

Тезкор хабарлар

Telegram kanalining logotibi tezkor_xabarlar_yangiliklar — Тезкор хабарлар
Kanaldagi mavzular:
Diqqat
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 454.72K
Kanalning ta’rifi

Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Реклама учун – @TXREKLAMA

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar

2024-04-26 19:22:48
Ўзбекистон ярим финалда!

Осиё Кубоги U23.

Ўзбекистон — Саудия Арабистони - 2:0


@XABARLAR_24
15.7K views16:22
Ochish/sharhlash
2024-04-26 17:56:33 Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади

“Лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни тартибга солишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-68-сон, 19.04.2024 й.) қабул қилинди

Фармонга кўра, 2025 йил 1 январдан:

интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади;

лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

Лицензиялар асосида ташкиллаштирилган лотерея, интернет тармоғидаги ўйинлар ва букмекерлик гаровларида фақат 18 ёшга тўлган Ўзбекистон резиденти ва норезидентлари қатнашиши мумкин.

2025 йил 1 январдан 5 йил муддатга лотерея ҳамда интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини солиққа тортишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи тартиби белгиланади:

лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ёки букмекерлик фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар лотерея, интернет тармоғида ўйинларни ташкил этиш фаолиятидан ёки букмекерлик фаолиятидан олинган жами даромадидан тўланган ютуқлар ва қайтарилган ставкалар чегирилган ҳолда 4 фоиз ставкасида айланмадан олинадиган солиқ тўловчилари ҳисобланади;

жисмоний шахсларнинг Агентлик томонидан берилган лицензиялар асосида ўтказиладиган лотереялар ҳамда интернет тармоғидаги ўйинлардан ва букмекерлик гаровидан олинган ютуқлар сифатидаги даромадлари даромад солиғи тўлашдан озод этилади.

Лотерея ва интернет тармоғида ўйинлар, букмекерлик фаолияти ташкилотчиларининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этишини мониторинг ва назорат қилиш функциялари Агентлик ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

@XABARLAR_24
20.5K views14:56
Ochish/sharhlash
2024-04-26 17:38:08
Ўзбекистонда расман ишлаётган талабалар юзасидан маълумот берилди.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига кўра, жами ишлаётган талабалар сони 113 724 нафар:

давлат ташкилотларида — 62 707 нафар (55,1 фоиз);
хусусий субъектларда — 47 235 нафар (41,6 фоиз);
иккала секторда — 3 782 нафар (3,3 фоиз).
Жинс бўйича:

эркаклар — 66 524 нафар (58,5 фоиз);
аёллар — 47 200 нафар (41,5 фоиз).
Қайд этилишича, бу борада Тошкентда ўқиётган талабалар пешқадам — 35 864 нафар (31,5 фоиз);

эркаклар — 25 226 нафар (22,2 фоиз);
аёллар — 10 638 нафар (9,3 фоиз)

@XABARLAR_24
19.9K views14:38
Ochish/sharhlash
2024-04-26 17:16:22
Болаларга витамин бериш керакми?

Яқинларга юбориб қўямиз

@XABARLAR_24
19.8K views14:16
Ochish/sharhlash
2024-04-26 16:39:11
Татяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда. Суд экспертиза тайинлаган

2023 йилнинг июн ойида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилгани, даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов экани маълум қилинган эди.

Даъво предмети сифатида ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо кўрсатилган.

Манбага кўра Татяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд жараёнлари давом этмоқда. Буни Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати тасдиқлади.

Суд иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда. Суд экспертиза тайёрлаган, — дейилади суд ахборот хизмати изоҳида.

@XABARLAR_24
20.9K views13:39
Ochish/sharhlash
2024-04-26 16:17:52
4-май, шанба куни Греен Cард лотереяси натижалари эълон қилинади

Тез орада яшил карта лотереяси натижалари маълум бўлади ва кўплаб иштирокчиларнинг ҳаёти абадий ўзгаради.
4-майдан бошлаб барча ДВ-2025 иштирокчилари ўз натижаларини dvprogram.state.gov сайтида текширишлари мумкин бўлади.

Яқинларга юбориб қўямиз.

@XABARLAR_24
21.5K views13:17
Ochish/sharhlash
2024-04-26 15:43:35
Қашқадарё далаларини чигиртка босмоқда, улар йўлида дуч келган ўсимликларни еб битирмоқда

Чигирткаларга қарши тезроқ курашилмаса кейин кеч бўлиши мумкин, сабаби улар яшин тезлигида кўпаймоқда

@XABARLAR_24
24.8K views12:43
Ochish/sharhlash
2024-04-26 14:54:45
Долларнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 29 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан расмий курсини эълон қилди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 21,80 сўмга қимматлаб, 12 662,01 сўм этиб белгиланди. Евро ва рубль курси ҳам ошди.

@XABARLAR_24
23.3K views11:54
Ochish/sharhlash
2024-04-26 14:31:07
ССВ Тошкентдаги шифохонада бетоб болалар сони ортгани ҳақидаги хабарлар юзасидан изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда шифохонада бетоб болалар сони ортгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. ССВ ҳолат юзасидан тушунтириш берди

@XABARLAR_24
23.1K views11:31
Ochish/sharhlash
2024-04-26 13:49:17
Яккасарой ҳокимлиги юристи тумандаги мактаб бассейнида вафот этди

18 апрел куни туман ҳокимлигининг давлат хизматчилари зиёфат уюштиргани ва у тумандаги мактаблардан бирининг бассейнида давом этгани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@XABARLAR_24
23.3K views10:49
Ochish/sharhlash