Get Mystery Box with random crypto!

Татяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқ | Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар

Татяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда. Суд экспертиза тайинлаган

2023 йилнинг июн ойида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилгани, даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов экани маълум қилинган эди.

Даъво предмети сифатида ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо кўрсатилган.

Манбага кўра Татяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд жараёнлари давом этмоқда. Буни Тошкент шаҳар суди ахборот хизмати тасдиқлади.

Суд иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилмоқда. Суд экспертиза тайёрлаган, — дейилади суд ахборот хизмати изоҳида.

@XABARLAR_24