Get Mystery Box with random crypto!

Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар

Telegram kanalining logotibi tezkor_xabarlar_yangiliklar — Xabarlar 24 | Тезкор хабарлар
Kanaldagi mavzular:
Bilib
Diqqat
Тезкор
Байрам
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 519.58K
Kanalning ta’rifi

Энг сўнгги тезкор хабарлар ва долзарб янгиликлар!
Реклама учун – @TXREKLAMA

Ratings & Reviews

4.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-05-09 12:32:24
Фахрийларимизнинг Ватан озодлиги учун бағишлаган шарафли ҳаёт йўлини халқимиз ҳеч қачон унутмайди.
«9 май – Хотира ва қадрлаш куни» қутлуғ бўлсин!

@XABARLAR_24
34.5K views09:32
Ochish/sharhlash
2024-05-07 20:15:51
Ҳаж визаси бўлмаганлар жаримага тортилади

Саудия Арабистони Қироллиги Ички ишлар вазирлиги ҳаж визаси бўлмаган шахслар жаримага тортилиши ҳақида огоҳлантирди.

Қайд этилишича, 2-июндан ҳаж тартиби ва тегишли кўрсатмаларни бузган шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилади. Қоидабузарлар тахминан 2675 доллар жаримага тортилади. Шу билан бирга, бу шахслар депортация қилинади. Қоидабузарликлар яна такрорланса, белгиланган миқдор икки баравар кўпайтирилиши таъкидланган.

@XABARLAR_24
15.6K views17:15
Ochish/sharhlash
2024-05-07 19:21:34
Қирғиз-тожик чегарасида учинчи отишма содир бўлди – Sputnik Қирғизистон

Тожикистон томони қирғиз заставаси чегарачиларига қарата ўт очди, деб хабар берди Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара хизмати.

Боткен вилоятининг Паски-Ариқ туманида отишма бўлмоқда. МХДҚ маълумотларига кўра, Тожикистон чегарачилари Боткен чегара отрядининг “Самарқандек” заставаси чегарачиларига қарата ўт очган.

Қирғизистон чегарачилари бунга жавобан ўқ узган. Яна отишма бошланди.

Эрталаб Булоқ-Боши ҳудудида, кейин эса Как-Сай ҳудудида отишма бўлиб ўтди.

@XABARLAR_24
20.6K views16:21
Ochish/sharhlash
2024-05-07 19:00:30
Магистратурага киришда сертификат талаби бекор бўлди

Фақат бу айрим тоифадаги талабалар учун амал қилади.

@XABARLAR_24
21.2K views16:00
Ochish/sharhlash
2024-05-07 18:17:55
Люкли «Gentra»га умид қилманг

Эртага сотувга чиқадиган 4 500 дона Chevrolet Lacetti/Gentra иккита комплектацияда тақдим этилади.

Lacetti L-STYLE MT PLUS 143 млн 634 000 сўм
Lacetti L-STYLE AT PLUS wo CF5 (люксиз) 167 млн 440 000 сўм

Автомобиллар VIN рақами 2023 йил билан сотувга чиқарилади. Катта эҳтимол билан оқ ва қора ранглар ҳам сотувда бўлмайди.

@XABARLAR_24
24.1K views15:17
Ochish/sharhlash
2024-05-07 17:14:02
ДХХ ҳудудларда ҳоким ва прокурор ўринбосарларини қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Фарғона вилоятида Қўштепа тумани прокурори ўринбосари, Наманган вилоятида Чортоқ тумани ҳокими ўринбосари ашёвий далиллар билан ушланди.

@XABARLAR_24
25.0K views14:14
Ochish/sharhlash
2024-05-07 16:36:52
Туркманистонлик амалдорлар учун кутилмаган янгилик

Улар учун президентлар сурати туширилган соатларни сотиб олиш мажбурий этиб белгиланмоқда.

@XABARLAR_24
26.1K views13:36
Ochish/sharhlash
2024-05-07 16:11:34
#Тезкор
UzAuto Gentra учун шартнома очилишини эълон қилди.

8-май куни соат 10:00 да 4500 та Chevrolet Lacetti русумидаги автомобилга онлайн шартнома очилади. Машиналарни кутиш керак бўлмайди. Пулини тўлаб олиб кетавериш мумкин - UzAutoMotors

@XABARLAR_24
26.8K views13:11
Ochish/sharhlash
2024-05-07 15:50:50
777 рақам соҳибининг автомашинаси топилди

Банк кредитидан 306 млн. сўм миқдорида қарзи мавжуд шахснинг автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилди.

@XABARLAR_24
25.8K views12:50
Ochish/sharhlash
2024-05-07 15:10:43
#дахшат

Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 168 - МТМда тарбиячи ва унинг ёрдамчиси болаларни чимчилагани ва ургани айтилаётган видео тарқалмоқда

@XABARLAR_24
26.4K views12:10
Ochish/sharhlash