Get Mystery Box with random crypto!

Andijon Tezkor Axborot

Telegram kanalining logotibi tezkor_andijon_axboroti — Andijon Tezkor Axborot A
Telegram kanalining logotibi tezkor_andijon_axboroti — Andijon Tezkor Axborot
Kanal manzili: @tezkor_andijon_axboroti
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 573
Kanalning ta’rifi

Mamlakatimizda sodir bo‘layotgan yangiliklar, Axborot yangiliklari,Tezkor ma’lumotlar, Ijtimoiy-iqtisodiy, siyosiy-madaniy hayot yangiliklari, Bepul reklama va e’lonlar, Maqola va materiallar.

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

3

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2022-07-06 16:14:17
Йиғилишда сўнгги беш йилда туман ва шаҳар бош режаларини ишлаб чиқишга 510 миллиард сўм ажратилгани, бироқ бугунги кунда 163 та туман ва шаҳарнинг бош режаси ишлаб чиқилиши зарур бўлсада, 83 та туман ва шаҳарнинг бош режаси ҳалигача якунига етказилмагани танқид қилинди.

Ёки, бош режаси бор ҳудудларда ҳам ер ажратиш ва қурилиш “генплан”га зид равишда амалга оширилмоқда.

Ўтган йилнинг ўзида республикада 814 та бундай ҳолат аниқланиб, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм ва Наманган вилоятларида анча юқори.

Бошқа бир мисол, Наманган шаҳрининг 2007 йилда тасдиқланган бош режасида 2035 йилгача аҳоли 630 минг нафарга етиши прогноз қилиниб, ҳисоб-китоблар қилинган. Ваҳоланки, бугунги куннинг ўзида Наманган шаҳри аҳолиси қарийб 1 миллион нафарга етди.

Ёки, “Навоий кон-металлургия комбинати” 2024 йилга қадар янги қувватларни ишга тушириб, 12 мингта янги иш ўрни яратади. Бу келгуси 4 йилда Зарафшон аҳолиси 100 минг нафардан (ҳозирда 84 минг нафар) ошиб кетади, дегани.

Зарафшоннинг бош режасида эса (2008 йилда тасдиқланган), шаҳар аҳолиси 2030 йилга бориб 70 минг нафарга етиши прогноз қилинган.

“Бир сўз билан айтганда, шаҳарларнинг аввал тасдиқланган бош режалари аҳоли ва иқтисодиётнинг бугунги кундаги ўсиш суръатлари, саноат ва хизмат кўрсатиш инфратузилмаси талабларига мос эмас”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
21 views13:14
Ochish/sharhlash
2022-07-06 16:13:35
“Ҳозирги вақтда Қорақалпоғистондаги вазият изга тушмоқда. Энг асосийси, аҳолининг тинчлиги ва ҳаётига ҳеч нарса хавф солаётгани йўқ.

Иқтисодиёт тармоқлари ишламоқда. Одамлар кундалик ишлари ва юмушлари билан банд. Деҳқонлар ўз даласида ишламоқда, пешона тери билан яратган ҳосилларини йиғиштирмоқда.

Бозорлар, дўконлар ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари фаолият юритмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан бу ерга озиқ-овқат ва бошқа зарур маҳсулотлар етказиб берилмоқда.

Давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакиллари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари томонидан ҳудудда барқарор вазиятни таъминлаш бўйича уюшган ва мувофиқлашган ҳолда иш олиб борилмоқда".

Facebook|Instagram|Twitter
18 views13:13
Ochish/sharhlash
2022-07-06 16:13:35
"Албатта, бу воқеалар бир кунда ёки ўн кунда ташкил қилинган эмас.

Бу ҳаракатларга четдаги ғаразли кучлар томонидан йиллаб тайёргарлик кўрилган.

Уларнинг асл мақсади Ўзбекистоннинг ҳудудий яхлитлигига тажовуз қилиш ва миллатлараро низо келтириб чиқаришга қаратилган.

Бўлиб ўтган воқеаларни ҳар томонлама чуқур ва холисона тергов қилиш учун Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари бошчилигида тергов ва суриштирув гуруҳи иш олиб бормоқда.

Бу жараёнга холис томонларни, яъни, жамоатчилик вакиллари, депутатлар ва фаолларни ҳам жалб қилиш зарур.

Шунинг учун, Бош прокурор Н.Йўлдошевга топшириқ ҳар бир ҳолат чуқур ва холисона ўрганилсин ва воқеа иштирокчиларининг хатти-ҳаракатларига адолатли ҳуқуқий баҳо берилсин.

Шу ўринда, куч тузилмаларининг ҳаракатлари ҳам чуқур таҳлил қилинсин. Агар улар томонидан нотўғри куч ишлатилган бўлса, амалдаги қонунчиликка асосан уларнинг ҳам жиноий жавобгарлиги таъминлансин".

Facebook|Instagram|Twitter
19 views13:13
Ochish/sharhlash
2022-07-06 16:13:35
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида архитектура, қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Йиғилиш аввалида давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистондаги вазият ҳақида тўхталиб ўтди.

"Бу ерда содир бўлган нохуш воқеалар барчамизда ташвиш ва изтироб уйғотиши табиийдир.

Нукус шаҳрида юз берган воқеалар натижасида, афсуски, бир қанча фуқаролар ҳалок бўлди ва жабр кўрди.

Шу муносабат билан ўз яқинларини йўқотган оилаларга чин юракдан ҳамдардлик билдираман. Шифохоналарда даволанаётган беморларга эса тезроқ соғайиб кетишларини тилайман.

Мана шундай дақиқаларда тинчлик ва инсон ҳаёти нақадар бебаҳолигини, уни асраб-авайлаш нақадар муҳим эканини, бунга барчамиз масъул эканимизни янада чуқур ҳис этамиз".

Facebook|Instagram|Twitter
16 views13:13
Ochish/sharhlash
2022-07-06 07:30:56
Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди

"Биз Ўзбекистоннинг демократик ислоҳотларни амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз. Биз ҳукуматни халқаро мажбуриятлар ва Ўзбекистоннинг мажбуриятларига мувофиқ барча асосий ҳуқуқларни, жумладан тинч йиғилишлар ва ўз фикрини билдириш ҳуқуқини ҳимоя қилишга чақирамиз.

Биз расмийларни зўравонлик бўйича халқаро меъёрлар ва илғор тажрибалар асосида тўлиқ, ишончли ва шаффоф тергов ўтказишга чақирамиз
”, — дея баёнот берди Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс.
27 views04:30
Ochish/sharhlash
2022-07-05 14:56:12
Oliy Majlis Nızamshılıq palatasınıń Korrupciyaǵa qarsı gúresiw hám sud huqıq máseleleri hám de Demokratiyalıq institutlar, mámleketlik emes shólkemler hám puqaralardıń ózin-ózi basqarıw uyımları komitetleriniń qospa májilisi ótkerildi.

Onda Konstituciyalıq nızam joybarına kelip túsip atırǵan usınıslar talqılandı.

Tolıq maǵlıwmat reportajda...

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
28 views11:56
Ochish/sharhlash
2022-07-05 14:56:07
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари ҳамда Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмиталарининг қўшма мажлиси ўтказилди.

Унда Конституциявий қонун лойиҳасига келиб тушаётган таклифлар муҳокама қилинди.

Батафсил репортажда...

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
26 views11:56
Ochish/sharhlash
2022-07-05 14:55:40
Бугун сизлар билан республикамиздаги ҳудудий газеталарда чоп этилган мақолалар шарҳи билан танишамиз

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
24 views11:55
Ochish/sharhlash
2022-07-05 07:54:02
Қорақалпоқ фарзанди барчани хушёрликка чақирди

Айни вақтда Нишон туманидаги "Тинчлик" МФЙда яшовчи Алишер Назаров барча қорақалпоқ халқини хушёр бўлишга чақирди.

Жумладан, унинг фикрларига кўра, "Мен ҳам қорақалпоқ фарзанди Алишер Назаровман.1969 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида туғилганман. Тақдир тақозоси билан Қашқадарё вилоятига келиб, бир неча йиллардан буён Ўзбек халқи билан тинч-тотув яшаб , ака-ука бўлиб, бир-биримиздан ҳеч қандай гина ўтмай яшаб келмоқдамиз.

Қорақалпоқ ҳамда ўзбек фарзанди сифатида шуни айтаманки, уруш-жанжал ҳеч кимга керак эмас. Бир қандайдир иғвогарлар, бўлмағур одамларнинг ёлғон фикрлари учун бир-биримизни ёқамизни йиртиб юрмайлик, азизлар", - дея куйиниб гапирди қорақалпоқ миллатина мансуб Алишер Назаров.
28 views04:54
Ochish/sharhlash
2022-07-05 07:53:52
Қорақалпоқ-ўзбек халқининг тўй-маракалари бир, азалдан борди-келдимиз бор

Қорақалпоғистон Республикасига келин бўлиб тушган Маҳбуба Ботированинг икки миллатнинг яқинлиги ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Унинг таъкидлашича, "Қорақалпоқ хонадонига келин бўлиб тушганимга 17 йил бўлди. Оиламиз тинч. Қорақалпоғистонликлар билан борди келдимиз бор, тўй-маракаларга икки тараф ҳам бориб-келиб туради.

Ҳозирда бизлар оиламиз билан Талимаржон шаҳрининг "Оби-ҳаёт" МФЙда яшаймиз. Қўни-қўшниларимиз билан иттифоқ, аҳил бўлиб яшамоқдамиз.

Муҳтарам президентимизга раҳмат. Айни вақтда хонадонимизда сув, свет ва газ бор.

Шу ўринда, ўзбек, қорақалпоқ, туркман, қирғиз, қозоқ халқлари мана бир неча асрлардан буён аҳил яшаб келмоқда ва доимо шундай аҳилликда яшашларини хоҳлардим.

Юртдошларимизга шуни айтмоқчиманки, ҳар қандай иғвогар гапларга учиб қолмасликларини сўраб қоламан. Юртимиз тинч бўлсин. Ҳамиша шундай соғ-саломат бўлиб юрайлик", - дея таъкидлаб ўтди Маҳбуба Ботирова
28 views04:53
Ochish/sharhlash