Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоқ-ўзбек халқининг тўй-маракалари бир, азалдан борди-к | Andijon Tezkor Axborot

Қорақалпоқ-ўзбек халқининг тўй-маракалари бир, азалдан борди-келдимиз бор

Қорақалпоғистон Республикасига келин бўлиб тушган Маҳбуба Ботированинг икки миллатнинг яқинлиги ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

Унинг таъкидлашича, "Қорақалпоқ хонадонига келин бўлиб тушганимга 17 йил бўлди. Оиламиз тинч. Қорақалпоғистонликлар билан борди келдимиз бор, тўй-маракаларга икки тараф ҳам бориб-келиб туради.

Ҳозирда бизлар оиламиз билан Талимаржон шаҳрининг "Оби-ҳаёт" МФЙда яшаймиз. Қўни-қўшниларимиз билан иттифоқ, аҳил бўлиб яшамоқдамиз.

Муҳтарам президентимизга раҳмат. Айни вақтда хонадонимизда сув, свет ва газ бор.

Шу ўринда, ўзбек, қорақалпоқ, туркман, қирғиз, қозоқ халқлари мана бир неча асрлардан буён аҳил яшаб келмоқда ва доимо шундай аҳилликда яшашларини хоҳлардим.

Юртдошларимизга шуни айтмоқчиманки, ҳар қандай иғвогар гапларга учиб қолмасликларини сўраб қоламан. Юртимиз тинч бўлсин. Ҳамиша шундай соғ-саломат бўлиб юрайлик", - дея таъкидлаб ўтди Маҳбуба Ботирова