Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоқ фарзанди барчани хушёрликка чақирди Айни вақтда Ни | Andijon Tezkor Axborot

Қорақалпоқ фарзанди барчани хушёрликка чақирди

Айни вақтда Нишон туманидаги "Тинчлик" МФЙда яшовчи Алишер Назаров барча қорақалпоқ халқини хушёр бўлишга чақирди.

Жумладан, унинг фикрларига кўра, "Мен ҳам қорақалпоқ фарзанди Алишер Назаровман.1969 йилда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида туғилганман. Тақдир тақозоси билан Қашқадарё вилоятига келиб, бир неча йиллардан буён Ўзбек халқи билан тинч-тотув яшаб , ака-ука бўлиб, бир-биримиздан ҳеч қандай гина ўтмай яшаб келмоқдамиз.

Қорақалпоқ ҳамда ўзбек фарзанди сифатида шуни айтаманки, уруш-жанжал ҳеч кимга керак эмас. Бир қандайдир иғвогарлар, бўлмағур одамларнинг ёлғон фикрлари учун бир-биримизни ёқамизни йиртиб юрмайлик, азизлар", - дея куйиниб гапирди қорақалпоқ миллатина мансуб Алишер Назаров.