Get Mystery Box with random crypto!

АНАФИЛАКТИК ШОК ХКТ-10.Т 78.2 Таърифи. Анафилак | 🚨Tez tibbiy yordam_103🚨

АНАФИЛАКТИК ШОК
ХКТ-10.Т 78.2

Таърифи. Анафилактик шок –тез турдаги аллергик реакциянинг энг оғир
ва дахшатли кўриниши бўлиб, аллергеннинг организмга тушганидан сўнг
юзага келади.
Патогенез. Патогенез асосини реагин механизми ташкил этади. Орга-
низмга аллерген тушишига жавобан реагинлар – иммуноглобулин Е ҳосил
бўлади. Улар семиз ҳужайралар ва уларнинг қон аналоглари – базофилларда
фиксацияланади ва шу билан сенсибилизация ҳолати, яъни аллерген орга-
низмга киритилганидан сўнг унга сезувчанликнинг босқичма-босқич ортиш
жараёнини ҳосил қилади. Организмга ўша аллергеннинг такроран тушиши
унинг ҳосил бўлган реагинлар билан бирлашишига олиб келади. Бу семиз
ҳужайралар ва базофиллардан шиш, бронх силлиқ мушакларининг спазми ва
артериал босимнинг кескин пасайиши билан қон томир деворларининг за-
рарланишини келтириб чиқарадиган тез турдаги (гистамин, серотонин, аце-
тилолин, простогландин ва бошқалар) бир қатор аллергия медиаторларининг
чиқарилишини келтириб чиқаради.
Таснифи:
Шокнинг уч клиник шакли фарқланади.
I шакли – яшин тезлигида, шок 10 дақиқа ичида ривожланади.
II шакли – тез. Шокгача бўлган давр 30-40 дақиқани ташкил этади. Белги-
лари ва аъзоларда намоён бўлиши мажбурий.
III шакли –секин. Коллаптоиддан олдинги давр бир неча соат давом этади.
Белгилари:
I вариант – тери.
II вариант – церебрал.
III вариант – астмоид.
IV вариант – кардиоген.
V вариант – абдоминал.
Дифференциал диагноз. Анафилактик шокни эпилепсия, ЮИК, ўткир
ичак тутилиши ва бронхиал астмадан фарқлаш лозим.
Алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Анафилактик шок натижасида ўлим сабаблари қуйидагилар бўлиши мум-
кин:
1) микроциркуляция бузилиши, майда томирлар фалажлиги, стази, тром-
бози билан боғлиқ бўлган ўткир қон томир етишмовчилиги;
2) Квинке шиши натижасида келиб чиқадиган асфиксия;
3) ҳаёт учун муҳим аъзолар – мия, юрак қон томирлари тромбози;
4) ҳаёт учун муҳим аъзолар, биринчи навбатда бош мия ва буйрак усти
безига қон қуйилиши.
Текшириш баённомаси. Анафилактик шок ташхиси клиник жиҳатдан
қўйилади ва лаборатор маълумотларга таянмайди. Шок ривожланиш вақтида
зардобда асос ҳужайралар триптазаси даражасининг таҳлили ягона потенци-
ал фойдали тест ҳисобланади.
Диагноз мезонлари.Диагноз анамнез, шикоятлар ва белгиларга асослан-
ган ҳолда қўйилади:
– тошма, қавариқ, умумлаштирилган қичишиш;
– бурун битиши, аксириш, бурун оқиши;
– қийинлашган нафас, йўтал, хуштаксимон нафас олиш;
– тери, лаблар ва тирноқ цианози;
– бош айланиши, ҳуш хиралашиши;
– безовталик, чалкаш нутқ;
– тахикардия;
– кўнгил айниши, қусиш, диарея;
– қоринда тўлғоқсимон оғриқ.
Даволаш.
Шошилинч ёрдам:
– аллергеннинг организмга тушишини тўхтатиш;
– нафас йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш;
– оёқларни кўтариш;
– 100 % кислород ингаляцияси (30 дақиқагача);
– венага киришни таъминлаш;
– ҳиқилдоқ шиши белгилари пайдо бўлганида 0,3 мл 0,1 % адреналин
эритмаси (эпинефрин) 10-20 мл 0,9 % натрий хлорид эритмасида вена ичи-
га; преднизолон 1-5 мг/кг в/и ёки м/о. ЎНЕ кучайганида беморни зудлик
билан интубация қилиш. Трахея интубациясини амалга ошириш имкони
бўлмаганида – коникотомия, трахеостомия қилиш;
– АБ пасайганида: адреналин (эпинефрин) 0,04-0,11 мкг/кг/дақ. Инфузо-
мат бўлмаганида – 0,5 мл 0,1% адреналин эритмаси (эпинефрин) 20 мл0,9%
натрий хлорид эритмасида 0,5-1 мл дан ҳар 30-60 дақиқада юбориш. Адре-
налин (эпинефрин) юбориш билан бир вақтда кристаллоидлар инфузиясини
100-200 мл/дақ 10 дақиқа давомида бошлаш зарур.
– 10% кальций глюконат эритмаси в/и ёки м/о;
– бронхоспазмни тўхтатиш учун адреналин (эпинефрин) таъсирига турғун
бўлган эуфиллин (аминофиллин) 20 мл 2,4% в/исекин, преднизолон 1,5–3 мг/
кг. Небулайзер терапия – атровент, беродуал.
– пенициллин шокида 1 мл недпенициллиназа юборилади. Самара
бўлмаганида реанимацион тадбирлар ўтказилади.
Шифохонадан чиқишда тавсиялар. Яшаш жойи бўйича аллерголог на-
зорати.

Сиз кутган тиббий блог:
━━━━━━━━━━━━━━━  @Tez_tibbiyyordam_103