Get Mystery Box with random crypto!

Test.argos.uz

Kanal manzili: @testargosuz
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 30.04K
Kanalning ta’rifi

📲 https://vacancy.argos.uz
📲 facebook.com/vacancy.argos.uz
📲 instagram.com/vacancy.argos.uz

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 34

2022-06-03 16:43:44
Очиқ танловлар юзасидан мурожаатларингизни @vacancy_argos_bot га йўлланг!
10.7K views13:43
Ochish/sharhlash
2022-06-02 19:19:11 Хотин-қизлар диққатига!

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига давлат гранти учун тавсияномага ҳужжатлар жорий йил 30 майдан 8 июнга қадар махсус платформа орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Ариза юбориш
13.9K views16:19
Ochish/sharhlash
2022-06-01 19:17:11 Хотин-қизлар диққатига!

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасаларига давлат гранти учун тавсияномага ҳужжатлар жорий йил 30 майдан 8 июнга қадар махсус платформа орқали электрон шаклда қабул қилинади.

Ариза юбориш
18.3K viewsedited  16:17
Ochish/sharhlash
2022-05-29 18:37:45 Ҳудудлардаги вакант лавозимлар — бўш иш ўринларининг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz сайтида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги вакант лавозимлар доимий эълон қилиб борилмоқда.

Қуйидаги ҳаволалар орқали вакансиялар билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Қорақалпоғистон Республикаси
Андижон вилояти
Бухоро вилояти
Жиззах вилояти
Қашқадарё вилояти
Навоий вилояти
Наманган вилояти
Самарқанд вилояти
Сирдарё вилояти
Сурхондарё вилояти
Тошкент вилояти
Фарғона вилояти
Хоразм вилояти
Тошкент шаҳри

Вакант лавозимларга ҳужжатлар электрон шаклда қабул қилинади. Бунинг учун порталдан рўйхатдан ўтиш лозим.
10.2K views15:37
Ochish/sharhlash
2022-05-28 22:11:49
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди

Олий Мажлис Сенатининг бугунги ялпи мажлисида кўпдан буён муҳокама қилинаётган муҳим қонунлардан бири “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонун билан давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият идораларида меҳнат қилаётган юз мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти, уларнинг мақоми ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, давлат фуқаролик хизматига кириш ҳамда ушбу тизимда коррупция ва манфаатлар тўқнашувини олдини олишга оид муносабатлар тартибга солинади.

Батафсил ушбу лавҳада.

@segmentuz
4.4K views19:11
Ochish/sharhlash
2022-05-28 11:07:46 Давлат фуқаролик хизматчиларига ҳам махсус мартаба даражалари берилади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари учун эгаллаб турган лавозими, иш стажи ва малака ошириш курсларининг натижаларига қараб малака даражалари берилиши белгиланмоқда.

Эндиликда, юристлар, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва мудофаа органларидаги ходимларнинг махсус унвонлари каби фуқаролик хизматчилари ҳам махсус мартабалар, яъни малака даражаларига эга бўлади.

@segmentuz
11.2K views08:07
Ochish/sharhlash
2022-05-28 11:07:45 Давлат фуқаролик хизматчисининг муносиб ҳуқуқий ҳимояси таъминланади

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат фуқаролик хизматчиси раҳбарнинг ноқонуний топшириғини бажармаслик, ўзига нисбатан чиқарилган қарорлар устидан юқори турувчи орган ва ваколатли орган (Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги) ёхуд судга мурожаат этиш ҳуқуқи кафолатланмоқда.

Унга кўра, ходимларнинг хизмат муносабатларида низоли ҳолатлар юзага келганда (масалан, ноқонуний интизомий жазо чорасини қўллаш, фаолиятни нотўғри баҳолаш, лавозимдан четлатиш, танлов ва этика комиссияси хулосаларидан норози бўлиш ва ҳоказо) давлат фуқаролик хизмати билан кафолатланган ҳимоя воситаларидан фойдаланиш имкони яратилмоқда.

@segmentuz
10.9K views08:07
Ochish/sharhlash
2022-05-28 10:46:54 Эндиликда давлат бошқаруви тизимида давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимлари гуруҳларга бўлинади

Аввал хабар берилганидек, Олий Мажлис Сенатининг бугунги ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимлари “сиёсий” (вазир, раис, директор ва бошқа), “бошқарув” (департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари) ва “ёрдамчи” (мутахассис, инспектор ва консультантлар) гуруҳларга бўлинмоқда.

Шунингдек, уларга тайинланишнинг аниқ қоидалари белгиланмоқда, шунга кўра давлат фуқаролик хизматига илк маротаба кираётган номзодлар очиқ мустақил танлов асосида “ёрдамчи” гуруҳига мансуб лавозимларни эгаллайдилар.

иккинчидан,
давлат фуқаролик хизматида хизмат поғоналарида кўтарилиш ички танловлар асосида амалга оширилади;

учинчидан, “бошқарув” гуруҳига мансуб лавозимларни эгаллаган давлат фуқаролик хизматчилари келгусида “сиёсий” лавозимларга тайинланиш учун миллий кадрлар захирасига киритилади;

тўртинчидан, “ёрдамчи” гуруҳига мансуб энг қуйи лавозимдан ташқари барча лавозимларни эгаллашнинг асосий шарти бу малака ошириш сертификатига эга бўлиш, яъни тегишли билим ва кўникмаларни шакллантириш қонун билан белгиланмоқда;

бешинчидан, узлуксиз компетенцияларини ошириб бориш барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий этиб белгиланмоқда.

Фикримизча, давлат органларида хизмат поғоналарида кўтарилиш (карьера модели)нинг юқорида қайд этилган мезонлар асосида белгиланиши, энг аввало, рақобатли меҳнат бозорида давлат фуқаролик хизматининг нуфузи ва жозибадорлигини янада оширади.

@segmentuz
9.4K views07:46
Ochish/sharhlash
2022-05-28 10:32:35
#Иқтибос #Янги_Қонун

Отабек Хасанов, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари:

Давлат фуқаролик хизмати татбиқ этилган давлат органлари ва ташкилотларида кадрларни барчага тенг имкониятлар яратган ҳолда саралаш ва уларнинг касбий фазилатлари, малакасини объектив баҳолаган ҳолда танлов асосида танлаб олишнинг шаффоф механизмлари жорий этилади.

Эндиликда, давлат органларига кимнингдир тавсияси ёки субъектив фикри эмас, балки барча учун очиқ бўлган, ҳар бир номзоднинг малакаси ва касбий компетенцияларининг соғлом рақобатини таъминлайдиган мустақил танловлар орқали энг муносиб номзодлар танлаб олинади.

@segmentuz
8.9K views07:32
Ochish/sharhlash
2022-05-28 09:53:50 Қонуннинг қўлланилиш соҳаси: янги Қонун кимларга татбиқ этилади?

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга кўра, унинг нормалари фақатгина давлат реестрига киритиладиган лавозимларда фаолият юритаётган давлат хизматчиларига нисбатан татбиқ этилади.

Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри Президент томонидан тасдиқланади.

Қонуннинг амал қилиши давлат органларининг техник, ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги
ваколатли орган сифатида Миллий кадрлар захирасини бошқаради, Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини юритади.

@segmentuz
9.2K views06:53
Ochish/sharhlash