Get Mystery Box with random crypto!

Эндиликда давлат бошқаруви тизимида давлат фуқаролик хизматчил | Test.argos.uz

Эндиликда давлат бошқаруви тизимида давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимлари гуруҳларга бўлинади

Аввал хабар берилганидек, Олий Мажлис Сенатининг бугунги ялпи мажлисида “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Қонун билан давлат фуқаролик хизматчиларининг лавозимлари “сиёсий” (вазир, раис, директор ва бошқа), “бошқарув” (департамент, бошқарма ва бўлим бошлиқлари) ва “ёрдамчи” (мутахассис, инспектор ва консультантлар) гуруҳларга бўлинмоқда.

Шунингдек, уларга тайинланишнинг аниқ қоидалари белгиланмоқда, шунга кўра давлат фуқаролик хизматига илк маротаба кираётган номзодлар очиқ мустақил танлов асосида “ёрдамчи” гуруҳига мансуб лавозимларни эгаллайдилар.

иккинчидан,
давлат фуқаролик хизматида хизмат поғоналарида кўтарилиш ички танловлар асосида амалга оширилади;

учинчидан, “бошқарув” гуруҳига мансуб лавозимларни эгаллаган давлат фуқаролик хизматчилари келгусида “сиёсий” лавозимларга тайинланиш учун миллий кадрлар захирасига киритилади;

тўртинчидан, “ёрдамчи” гуруҳига мансуб энг қуйи лавозимдан ташқари барча лавозимларни эгаллашнинг асосий шарти бу малака ошириш сертификатига эга бўлиш, яъни тегишли билим ва кўникмаларни шакллантириш қонун билан белгиланмоқда;

бешинчидан, узлуксиз компетенцияларини ошириб бориш барча даражадаги давлат фуқаролик хизматчилари учун мажбурий этиб белгиланмоқда.

Фикримизча, давлат органларида хизмат поғоналарида кўтарилиш (карьера модели)нинг юқорида қайд этилган мезонлар асосида белгиланиши, энг аввало, рақобатли меҳнат бозорида давлат фуқаролик хизматининг нуфузи ва жозибадорлигини янада оширади.

@segmentuz