Get Mystery Box with random crypto!

Ташқарида

Telegram kanalining logotibi tashqaridauz — Ташқарида Т
Telegram kanalining logotibi tashqaridauz — Ташқарида
Kanal manzili: @tashqaridauz
Toifalar: Faktlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 2.07K
Kanalning ta’rifi

Ташқи дунёда муаммоларга бўлган ёндашув ва халқаро ҳаёт ҳақида ҳаммага тушунарли тилда
Саволлар учун: @Tashqarida_aloqa_Bot

Ratings & Reviews

2.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-04-12 21:29:53 Зеленскийни ёзишича, Медведчукни ушлашибди. У -- Путиннинг қадрдони, салкам қариндоши; уруш бошланишининг сабабларидан ҳам бири, дейишганди. Путин учун оғриқли зарба бўлибди.
2.2K views18:29
Ochish/sharhlash
2022-04-11 12:19:03 Францияда президент сайловининг биринчи тури якунланди - кутилганидек амалдаги президент Эммануэль Макрон ва "Миллий бирлик" ултраўнг партияси етакчиси Марин Ле Пен 24 апрелда бўлиб ўтадиган иккинчи турда куч синашадиган бўлди. Сўнгги кунлардаги сўровлардан фарқли равишда, 27,60 фоиз овоз тўплаган Макрон етарлича фарқ билан биринчи бўлди - Ле Пенда 23,41%. Бироз кутилмаган ҳолат - учинчи ўриндаги ашаддий "сўлчи" Жан-Люк Меланшон анча кўп овоз олди - 21,95 фоиз.

Иккинчи тургача Макрон қандайдир сенсацион жанжалга аралашиб қолмаса ғалаба қозониши шубҳасиз. Жан-Люк Меланшон ўз сайловчиларини Макронга овоз беришга чақирмаган бўлса ҳам, "Ле Пен хонимга бирорта ҳам овоз берилмаслиги керак"лигини таъкидлади. 2017 йилдаги каби унинг тарафдорларининг аксарияти Макронга овоз бериши, қолгани бетараф қолиши кутилмоқда.

Ле Пенга эса биринчи турда 7,05 фоиз билан тўртинчи ўринни олган, ўзидан ҳам националистроқ популист Эрик Земмур ҳамда 2017 йилдаги иттифоқчиси, 2,07 фоиз овоз олган Николя Дюпон-Энбян сайловчиларини овоз беришга чақирган. Қолган ҳамма - Республикачилар (голлистлар), Социалистлар, "Яшиллар", коммунистлар ва бошқалар ё Макрон тараф, ё камида Ле Пенга қарши.

Иккинчи турда Макроннинг ғалабаси деярли аниқ бўлса ҳам, 5 йил аввалидек ишончли ғалабани (66 фоиз) кутиш қийин. Гарчи биринчи турдан олдинги сўровномалардагидек 50/50 ва ҳаттоки Ле Пеннинг фойдасига бўлмаса ҳам, 55/45 атрофидаги мутаносибликни кутиш мумкин.

Иккинчи турдан ҳам муҳимроғи - "учинчи тур" деб қараладиган, июнь ойида бўлиб ўтадиган парламент сайловларидир. 2017 йилда Макрон тарафдорлари парламентда мутлақ кўпчиликни эгаллашга муваффақ бўлганди. Бу сафар ҳозирда мос равишда 17 та ва 8 тадан ўринга эга бўлган Меланшон ва Ле Пен партиялари мандатларини сезиларли ошириши мумкин. Биринчи навбатда "Республикачилар" ва "Социалистлар"нинг жойлари ҳисобига.

Таъкидлаш жоизки, Франция бешинчи республикасининг асосий сиёсий кучлари бўлиб келган "Республикачилар" (голлистлар) ва "Социалистлар" 21-асрда кескин кучсизланиб (айниқса Жак Ширак президентлиги тугаганидан кейин), 2017 йилга келиб парчалана бошлади. Шу даврдаги сиёсий вазият ҳақида 2017 йил президент сайлови 1-туридан олдин ёзилган ушбу мақолани ўқишни тавсия қиламан.

2022 йилга келиб эса бу икки йирик партия антирекордларни янгилаб ташлади - "Республикачилар" 5, "Социалистлар" 2 фоизга ҳам ета олмади. Парламент сайловида ҳам шундай муваффақиятсизликка учраса, бу партиялар бошқалари билан бирлашиш йўлидан кетиши мумкин.

@tashqaridaUZ
37.8K views09:19
Ochish/sharhlash
2022-04-08 08:42:16
Кеча БМТ Бош Ассамблеяси Россияни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашидан четлатилиши бўйича овоз берди. Натижада 93 та рози овоз билан (24 та қарши, 58 та бетараф) Россия кенгашдан четлатилди.

CNN маълум қилишича, Россия овоз беришдан олдин бошқа аъзо давлатларга ушбу қарорни ёқлаб овоз беришнинг оқибатлари бўлишидан огоҳлантирувчи нота жўнатган.

Нотада жумладан "нафақат ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаш, балки ундан масофаланган позиция (бетараф қолиш ёки овоз беришда қатнашмаслик) ҳам нодўстона ҳаракат сифатида баҳоланади" дейилган.

@tashqaridaUZ
26.6K views05:42
Ochish/sharhlash
2022-04-05 09:32:21
Ушбу харитада кўриниб турганидек, охирги бир ҳафта ичида Россия қўшинлари Киев, Чернигов ва Суми вилоятларидан тўлиқ чиқиб кетди ва Украина бу ҳудудларда ўз назоратини қайтарди.

Аввал айтилганидек, Россиянинг бу чекиниши урушни тўхтатиш учун эмас, балки нимадир натижага эришиши мумкин бўлган ягона йўналиши - Донбассга барча кучларини сафарбар қилиш учун амалга оширилмоқда.

Донбассдаги гуруҳни шимолдан ўрашни бошлаш учун стратегик нуқта бўлган Изюм шаҳри эгалланган, шунингдек Донецкдан Украина қўшинларининг асосий қисми тўпланган Славянск ва Краматорскка қўшин йўлга чиққан.

Айни пайтда энг муҳим жанглар эса қамалдаги Мариуполь кўчаларида бўлмоқда. Бу ердаги Украина қўшинлари асосий армиядан бутунлай узилиб қолган, ҳеч қандай ёрдам йўли мавжуд эмас. Россия қўшимча кучлар ташлаган тақдирда шаҳарни эгаллаши мумкин.

Бучадек кичик шаҳардаги руслар қилган қатлиом бутун дунёни шунчалик даҳшатга солаётган бир пайтда йирик Мариуполда қандай уруш жиноятлари қилинаётганини тасаввур қилиш қийин.

@tashqaridaUZ
3.9K viewsedited  06:32
Ochish/sharhlash
2022-03-15 18:33:21
Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси, собиқ ҳарбий Алексей Арестовичнинг 2019 йилда берган интервьюси.

Гўёки бугун гапираётгандек.
3.9K views15:33
Ochish/sharhlash
2022-03-05 10:13:54 Европа Иттифоқига кириш тартиби

Ассоциация шартномаси кўплаб соҳаларда қонунчилик нормалари яқинлашуви ва бирхиллашувини тавсия этса ҳам, аъзолик учун етарли бўлган бирхиллашув номзодлик статуси берилгачгина бошланади. Муқаддимада айтилганидек, айни пайтда Украина аъзолик учун ариза топширган ва Европарламент аъзолик мақомини беришни ёқлаган. Бироқ бу фақат тавсиявий характерга эга.

Украина номзод давлатга айланиши учун Европа Комиссияси таклифи билан Европа Иттифоқи кенгаши тасдиқлаши керак. Унгача Украина, шунингдек 3 мартда ариза топширган Грузия ва 4-мартда ариза топширган Молдова номзодликка аризачи мақомида туради.

Номзод мақоми берилиши турлича вақт олиши мумкин. Масалан 2016 йилда ариза топширган Босния ва Герцеговинага ҳалигача номзодлик мақоми берилмаган - ЕИ томонидан берилган махсус саволномада ҳали очиқ саволлар кўплиги сабабли Босния "эҳтимолий номзод" ҳисобланади.

Расмий номзод мақоми берилгач аъзолик бўйича музокаралар бошланади. Музокаралар мавзуси - 35 та йирик йўналиш бўйича норматив ҳужжатлар ва уларнинг ижроси ЕИ билан гармонизация қилинганини баҳолаш. Ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида боб очиб музокара қилинади ва талаблар бажарилган боблар бирма-бир ёпиб борилади. Барча 35 та боб ёпилгач, аъзолик шартномаси 27 та аъзо-давлатга ратификация учун юборилади. Тўлиқ ратификациядан кейин ЕИга расман аъзоликка қабул қилинади.

Шу пайтгача ариза топширишдан аъзоликка қабул қилинишга бўлган вақтни энг тез Финландия босиб ўтган - уч йил. Бироқ бу жараён ўртача 10 йил давом этади. Туркия 1999 йилдан буён аъзоликка номзод мақомига эга, унгача 10 йилдан ортиқ аризаси кўриб чиқилган. Айни пайтда Сербия, Черногория, Албания ва Шимолий Македония ҳам номзод давлатлар ҳисобланади.

Украина (шу билан бирга Грузия ва Молдова) аризаси уруш атрофидаги қалтис геосиёсий вазият билан боғлиқлиги туфайли алоҳида кўриб чиқилишига ва ЕИнинг 8 та аъзо-давлати томонидан аллақачон қўллаб-қувватланганига қарамай, тезкор равишда қабул қилинишини кутиш қийин. Ҳаттоки номзод мақоми тезда берилса ҳам, музокаралар йиллаб давом этади.

Бошқа томондан бу Европа Иттифоқи учун шу пайтгача қилган хатоларини тўғрилаш ва Украинага ҳақиқий ёрдам бериш учун имконият - ҳар бир йўналишни тўғрилашни мамлакатнинг ўзига қўйиб бермасдан кўмаклашиш орқали.

Россиялик машҳур ёзувчи Борис Акуниннинг баҳо беришича, айни пайтда вазият энг яхши ва энг даҳшатли сценарийлар орасида турибди - энг яхшиси бу Путин режимининг қулаши, энг ёмони эса ядро фожеаси. Шу энг ёмони бўлмаган тақдирда Украина тикланишида ЕИга номзодликнинг ўрни катта бўлади.

@tashqaridaUZ
5.2K views07:13
Ochish/sharhlash
2022-03-05 10:13:54 Украинанинг Европа Иттифоқига кириш истиқболи ҳақида

Россия босқинининг бешинчи куни - 2022 йил 28 февраль куни Украина Европа Иттифоқи аъзолигига махсус жараён орқали тезкор қабул қилиниш учун расман ариза топширди. Эртасига, 1 март куни Европа Парламенти Украинага Европа Иттифоқи аъзолигига номзод мақомини беришни ёқлаб овоз берди.

Хўш, бу нима дегани? Агар уруш ядровий фожеа билан якунланмаса, шу пайтгача имконсиздек туюлган ҳодиса юз бериши ва Украина Европа Иттифоқига қабул қилиниши мумкин. Фақат бу Украина раҳбарияти ва баъзи Европа давлатлари сўраётгандек тезкор бўлмайди.

ЕИга интилган Украина

Аввало, тарихга назар ташласак, Украина 2004-2005 йиллардаги инқилобдан кейин Европа Иттифоқига аъзолик бўйича ҳаракатлар анча жадаллашган. Аммо Европа Иттифоқи етакчилари Украинани (узоқ) келажакда ўз таркибида кўрса ҳам, бу яқин 10-20 йил ичида бўлмаслигини таъкидлаб келган. Жумладан, Европа Комиссиясининг 2005 йилдаги кенгайиш бўйича стратегик баёнотида кенгайиш кун тартибида фақат Ғарбий Болқон давлатлари ва Туркия тургани айтилган.

2007 йилдан кейин Европа Иттифоқига аъзолик йўлидаги биринчи қадам бўладиган кенгроқ ҳамкорлик шартномаси тузилиши бўйича музокалар бошланган. Ўша пайтдаги президент Виктор Юшченко ва ҳаттоки қанчалик ғайритабиий туюлмасин кейинги президент Виктор Янукович ҳам ЕИ билан Ассоциация шартномасини ўзларининг устувор вазифалари сифатида кўришини таъкидлаб иш олиб борган.

2009 йилдан Украина Беларусь, Молдова, Грузия, Арманистон, Озарбайжон билан биргаликда ЕИнинг Шарқий ҳамкорлик дастури доирасида мувофиқлаштирилган қўшничилик сиёсати таркибига кирди. 2013 йил 29 ноябрда Вильнюсда ўтадиган саммитда Украина, Грузия ва Молдова ЕИ билан Ассоциация тўғрисидаги шартномани имзолаши режалаштирилган эди.

Бироқ 20 ноябрь куни Украина Олий Радаси сиёсий маҳкум, собиқ бош вазир Юлия Тимошенкони даволаниш учун хорижга чиқариш бўйича таклифни рад этди - бу ЕИнинг шартнома имзолаш учун шартларидан бири эди. Тимошенконинг ўзи агар бу шартнома имзолашга тўсиқ бўлса ундан воз кечишга тайёрлигини айтган бўлса ҳам 21 ноябрь куни Янукович шартномани имзолашга тайёргарликларни тўхтатишга кўрсатма берди.

Бунгача, йил давомида ва олдинги йилларда Украинанинг асосий савдо ҳамкори бўлган Россия газ нархлари ва божлар масаласида спекуляциялар орқали Киевга босим ўтказиб келаётган ва 2015 йилдан Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига айланиши керак бўлган Божхона Иттифоқига киришга чорлаб келаётган эди.

ЕИ билан шартнома тўхтатилиши ҳақидаги баёнотга "МДҲ давлатлари билан савдони ривожлантириш" ҳам қўшилгани эътиборга молик. Ушбу баёнот эълон қилинган кун - 2013 йил 21 ноябрдан Евромайдан номини олган иккинчи инқилоб бошланди.

Намойишлар давомида ЕИ билан ҳамкорлик тарафдорлари қатор шаҳарларда вилоят маъмуриятларини ҳам эгаллаб олди. Ўз навбатида Россия ЕОИИга симпатияни ошириш учун Украинага 15 миллиард доллар қарз берилишини маълум қилди. Намойишлар совуқ бўлишига қарамай бутун қиш давом этди.

2014 йил февраль ойида ЕИ ва Россия воситачилигида ҳукумат ва намойишчилар келишувга эришгандек туюлган бир вақтда президент Янукович Россияга қочиб кетди, Россия Қримни босиб олди, кейинроқ Донецк ва Луганск вилоятларида сепаратистларнинг квазидавлатларини тузди (Украина кейинчалик ҳудудларнинг катта қисмини ўз назоратига қайтарди).

2014 йил май ойида бўлиб ўтган президентлик сайловида ғолиб бўлган Пётр Порошенко 27 июнь куни ЕИ билан Ассоциация шартномасини имзолади (Грузия ва Молдова ҳам шу куни имзолаган). Шартнома барча ЕИ давлатлари ратификация қилгач 2017 йил сентябрдан кучга кирди.

Ушбу шартнома барча соҳаларда ҳамкорликнинг янги даражасини белгилайди, Украинага қонунчилик гармонизацияси бўйича тавсиялар беради, энг муҳим қисмларидан бири - Чуқур ва ҳартомонлама эркин савдо ҳудудига кириш орқали маълум йўналишлар бўйича ЕИ бозори эшикларини очади. Бундан ташқари, алоҳида шартнома билан 2017 йилдан буён украиналиклар ЕИ ҳудудига 90 кунгача визасиз кириш ҳуқуқига эга.
3.1K views07:13
Ochish/sharhlash
2022-03-01 20:23:49
Ғарб яна уруш бошидаги хатоларини такрорлаяпти ва Украинага ёрдам беришни кечиктиряпти.

@tashqaridaUZ
3.2K views17:23
Ochish/sharhlash
2022-02-28 16:34:16
Рублнинг Путин билан саргузаштлари (2000-2022).

@tashqaridaUZ
3.4K views13:34
Ochish/sharhlash
2022-02-27 16:50:09 Бироз нопрофессионал лексика учун олдиндан узр сўрайман.

Путиннинг томи кетиб Украинага ҳужум бошлашга қарор қилишига асосий сабаблардан бири сифатида унинг куми (чўқинтирган қизининг отаси) - Украина фуқароси, «Оппозиционная платформа — За жизнь» партияси етакчиси ва Олий Рада депутати Виктор Медведчукнинг давлатга хиёнатда айбланиб, уй қамоғига маҳкум қилингани кўрсатилаётганди. Бу ҳазил эмас, жиддий версия.

Путиннинг Украинадаги "қўли" бўлган Медведчук билан боғлиқ вазиятнинг ушбу эскалациядаги ўрни ҳақида февраль ойи бошида Time яхши мақола чиқарганди. Бугун шу Медведчук уй қамоғидан қочгани хабар қилинди. Қизиғи, шу хабар чиқиши билан Путин ядро қуролини бошқарадиган кучларни оперативлаштиришга топшириқ бергани айтилмоқда.

Наҳотки Путин Европанинг Россияни ҳисобламаганда энг йирик давлатига бостириб кириб, ҳукуматни ағдариб, ўз кумини кўғирчоқ қилиб қўйиб кетиш шунчалик осон деб ўйлаган?

@tashqaridaUZ
3.6K views13:50
Ochish/sharhlash