Get Mystery Box with random crypto!

Ta’lim yangiliklari

Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari T
Telegram kanalining logotibi talimda — Ta’lim yangiliklari
Kanal manzili: @talimda
Toifalar: Taʼlim
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 8.00K
Kanalning ta’rifi

Таълим янгиликлари
Ta'limdagi yangiliklar aniq, tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.
Respublika, viloyat, tuman va shahar darajadagi tadbirlar joylashtirish mumkin.

Ratings & Reviews

4.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 24

2022-09-06 16:35:41
Халқ таълими вазирлиги фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани

Савол. Дарсликлар ижарасини бепул қилиш имкони бор экан, лекин нима учун уни Халқ таълим вазирлиги даражасида ҳал қилинмади?

UzReport

@talimda
1.4K views13:35
Ochish/sharhlash
2022-09-06 16:35:41
Халқ таълими вазирлиги фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани

Савол. Дунё стандартларига мувофиқ бир синфда нечта бола таълим олиши керак?

UzReport

@talimda
938 views13:35
Ochish/sharhlash
2022-09-06 16:35:40
Халқ таълими вазирлиги фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани

Савол. Дарсликларга нисбатан қўйилаётган нарх қайси мезонга асосан ишлаб чиқилган?

UzReport

@talimda
1.4K views13:35
Ochish/sharhlash
2022-09-06 16:35:40
Халқ таълими вазирлиги фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани

Савол. “Президент совға”лари болаларга ҳар хил етказиб берилган. Вилоятдаги мактабларга етказилган совғаларнинг сифатида фарқ кузатилган. Бу ҳолатни кимдир ўрганаяптими?

UzReport

@talimda
1.4K views13:35
Ochish/sharhlash
2022-09-06 16:35:40
Халқ таълими вазирлиги фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани

Савол. Жорий ўқув йилида мактаб дарсликлари ижараси бепул бўлди. Бу амалиёт ҳар йили ҳаётга татбиқ этиладими ёки бошқа режалар ҳам борми?

UzReport

@talimda
1.7K views13:35
Ochish/sharhlash
2022-09-06 16:35:40
Халқ таълими вазирлиги фаолияти билан боғлиқ кенг муҳокамаларга сабаб бўлаётган долзарб масалалар юзасидан матбуот анжумани

Усмон Шарифходжаев, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари:

“Пандемия даврида ота-оналар мактабнинг аҳамияти юқори эканини яна бир карра ҳис қилди. Шунингдек, таълим беришда устозларнинг қадрига етганини ҳамма сезди.”

UzReport

@talimda
1.1K views13:35
Ochish/sharhlash
2022-09-06 13:21:58
Toshkent viloyati Xalq ta'lim boshqarmasi tasarrufidagi Yangiyo‘l tumanining 26, 28, 47, 52, 55, 57 - maktablariga «Maktab ta’limida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini yanada rivojlantirish» loyihasi bo‘yicha Koreya Respublikasining Eksport-import banki (Eksimbank) tomonidan yangi o'quv kompyuter to'plamlari tarqatildi va o‘rnalimoqda.

@talimda
108 views10:21
Ochish/sharhlash
2022-09-06 13:16:18 #Муносабат

Kundalik.com ота-оналар ва мактаб ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида жорий қилинган таълим ресурси саналади

Kundalik.com — рақамли таълим платформаси бўлиб, ўқитувчилар учун онлайн режимда дарсларни режалаштириш, дарс ишланмаларини тузиш, ўқувчиларнинг давомати ва ютуқларини журнал ҳамда кундаликнинг электрон шаклларида юритиш имконини яратади. Унинг ёрдамида статистик ҳисоботлар автоматик тарзда юритилади ва қўлда ёзиш шарт эмаслиги боис вақт беҳуда сарфлашнинг олди олинади.

Мазкур тизим Ўзбекистоннинг ички интернет тармоғи — TAS-IX ҳудудида жойлашганлиги сабабли платформа билан ишлашда уяли алоқа операторлари орқали фойдаланиладиган интернет-трафик сарфланмайди. Шу билан бирга тизим интернет тармоғи етиб борган ва яхши алоқа сифати таъминланган ҳудудлардаги мактабларгагина жорий қилинган. Табиийки, интернет алоқаси мавжуд бўлмаган (масалан, тоғли қишлоқлар) ҳудудлардаги мактаблар анънавий кундалик дафтарларидан фойдаланиши давом этмоқда.

Kundalik.com мажбурийми?

Kundalik.com тизимига обуна бўлиш ота-оналар учун ихтиёрий саналади. Фойдаланувчилар тўғрисидаги барча маълумотлар “Ўзбектелеком” серверларида сақланади. Бу эса ўқув жараёнларига алоқадор барча иштирокчиларнинг шахсий маълумотлари ишончли ҳимояда эканлигини англатади.

Мазкур тизимнинг афзалликлари шундаки, бу орқали, аввало, ўқитувчининг вақти тежалади, уларга электрон журналдан фойдаланиш бепул тақдим этилади. Мисол сифатида айтиш лозимки, қатор ривожланган мамлакатлар ўқитувчилари бунинг ёрдамида ҳар чоракда 20 соатдан ортиқ иш вақтини тежайди. Мазкур тежалган вақтни эса ўқитувчи болалар билан ижодий шуғулланишга ёки қўшимча ўқув материалларини ўзлаштиришга сарфлаши мумкин.

Тизимга аъзо бўлиш нархи қанча?

Kundalik.com лойиҳаси тўлиқ хусусий шерикчилик маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган бўлиб, дастурий маҳсулотни яратиш, уни мактабларга жорий этиш, сақлаш ва ривожлантириш учун бюджет маблағлари сарфланмайди.

Мазкур электрон кундаликнинг нархи Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги томонидан қоғоз кундалик нархига мос тарзда белгиланган ҳамда йилдан йилга арзонлаштирилиб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилда унинг йиллик обуна нархи (365 кун) 9200 сўм этиб белгиланган бўлса, 2021 йилда бу кўрсаткич 8600 сўмни, 2022 йилда 8000 сўмни ташкил этмоқда.

Ота-оналар учун қандай қулайликлари бор?

Таъкидлаш лозимки, Kundalik.com тизими ота-оналар учун қатор қулайликларни яратади. Жумладан, онлайн тарзда:

• фарзандларининг дарсга қатнашаётгани;
• дарсни қай даражада ўзлаштириб бораётгани;
• эртанги кунги уй вазифалари хусусида тезкор маълумотларга эга бўлиши мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, Kundalik.com тизими ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ўзаро мустаҳкам ҳамкорлигини таъминлашда ишончли кўприк бўлиб хизмат қилади.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
146 views10:16
Ochish/sharhlash
2022-09-06 12:27:02
#Инфографика

2022 йилда Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, "Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” ҳамда қўшимча дастурлар доирасида халқ таълими тизимидаги жами 787 та умумтаълим мактабларида қурилиш-тиклаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Умумтаълим муассасаларининг 51 тасида янгидан қурилиш, 461 тасида реконструкция ҳамда 275 тасида мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Бугунги кунга қадар 484 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Объектларнинг фойдаланишга топшириш жадвалига мувофиқ ўқув йилида ҳам таъмирлаш ишлари давом этадиган мактаб ўқувчиларини маҳаллий ҳокимликлар таклифлари асосида бошқа ижтимоий соҳа объектларига кўчирган ҳолда узлуксиз таълим жараёнлари олиб борилиши чоралари кўрилган.
532 views09:27
Ochish/sharhlash
2022-09-06 11:19:35
Shavkat Mirziyoyev maktablar qurilishi bo‘yicha hokimlarni qattiq tanqid qildi.

Jumladan, Surxondaryo viloyati hokimiga uning prokurorni haqorat qilib, tahdid qilgan audiosini eslatdi.

@kunonline
925 views08:19
Ochish/sharhlash