Get Mystery Box with random crypto!

Расман: 1-курс ва 'переводчилар' учун контракт тўлаш муддати 2 | Talim Yangiliklari | OLIY TA'LIM VAZIRLIGI

Расман: 1-курс ва "переводчилар" учун контракт тўлаш муддати 25-декабргача узайтирилди

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан, кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари раҳбарларининг мурожаатларини инобатга олиб, 2023/2024-ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган) ва қайта тикланган талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023-йилнинг 25-декабри (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбари томонидан узайтирилиши мумкин.

@Talim_Vazirligi