Get Mystery Box with random crypto!

Кўникиш Ҳаётимизни қийинлаштирувчи қоида-чекловларни баъзан т | СЎЗ

Кўникиш

Ҳаётимизни қийинлаштирувчи қоида-чекловларни баъзан танқид, баъзан кулги билан қабул қиламиз. Ва кўникамиз.

Қоида шундай, аввал мавзу муҳокамага ташланади. Халқ чайнайди, чайнайди, чарчайди. Кейин энг ёмони бўлади. Ўша бошга бало бўлгувчи навбатдаги "ислоҳот"ни жорий қилишади. Бу пайтга келиб аҳолининг ярми бу иллатга тайёр, қолгани аросатда, қарши турувчилар эса янаям камроқ қолган бўлади.

Афсуски, тепадагилар ҳам кўникишимизга кўникиб қолишди!