Get Mystery Box with random crypto!

Tadbirkor kundaligi

Telegram kanalining logotibi tadbirkorkundaligi — Tadbirkor kundaligi T
Telegram kanalining logotibi tadbirkorkundaligi — Tadbirkor kundaligi
Kanal manzili: @tadbirkorkundaligi
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.21K
Kanalning ta’rifi

💼Biznes, fikrlar va g'oyalar. Muvoffaqiyatga birga erishamiz
YouTube
https://www.youtube.com/channel/UC7IyqcfYCb2JyddahAZuBiQ
REKLAMA BO'LIMI:
👉 @Tadbirkorlar_uz
.
Takliflar bn:
@SapayevTG

Ratings & Reviews

1.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 2

2022-08-27 19:28:17 ​​КРЕДИТГА ОЛИНГАН ТОВАРЛАРНИ ВА ГАРОВГА ҚЎЙИЛГАН МУЛКЛАРНИ СОТИШ МУМКИН ЭМАС

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан банкларнинг комплаенс-назорати тузилмалари билан ҳамкорлик доирасида пул маблағларининг талон-торож қилиниши бўйича аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ўз вақтида қонуний чоралар кўрилмоқда.

Департаментнинг Каттақўрғон туман бўлими томонидан ҳудудий тижорат банки филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “P.A.” МЧЖ раҳбари Л.Н. ва фуқаро Д.М. паррандачиликни ривожлантириш учун ажратилган 1,5 млрд. сўм кредит эвазига харид қилинган паррандаларни ва омухта ем маҳсулотларини нақд пулга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Булоқбоши туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.О. ўзининг ва яқин қариндошларининг номига ташкил этилган МЧЖларга ҳужжатларни сохталаштириш орқали шлакоблок ишлаб чиқариш ҳамда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш дастгоҳларини сотиб олиш учун 1,4 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Поп туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, Наманган туманида жойлашган “И.Я.” МЧЖ раҳбари У.Х., МЧЖ норасмий раҳбари А.Х. ҳамда “Е.” МЧЖ таъсисчиси А.Д.лар олдиндан ўзаро тил бириктириб, иссиқхона ташкил этиш мақсадида қурилиш материаллари сотиб олиш учун ажратилган кредит ҳужжатларни қалбакилаштириб, 1 млрд. сўм кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилишганлиги аниқланган.

Худди шундай, Термиз туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.A.” МЧЖ раҳбари Н.Б. корхонага “Каттақум” маҳалласида жойлашган ер майдонида узумчилик боғини ташкил этиш учун ажратилган 300 млн. сўм имтиёзли кредит учун гаровга қўйилган мулкларни бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

https://t.me/tadbirkorkundaligi
271 viewsedited  16:28
Ochish/sharhlash
2022-08-27 18:23:43
«Ташаббусли бюджет»да овоз бермоқчи бўлганлар, дардини кимга айтиш керак!

Мутасаддилар 1-мавсумдаги камчиликлардан хулоса қилмаганлиги, сайтни тўғрилаш бўйича олиб борган ишлари етарли эмаслиги кўриниб қолди. Мана бугун овоз бериш бошланганига 3-кун бўлдики, сайт рисоладагидек ишлагани йўқ.

Бу туришда 20 кунлик вақтга яна 20 кун компенсация қилиб бериладими?

Молия вазирлиги ушбу масалада серверга босим кучайганлигини маълум қилишини кутамиз холос. Бутун мамлакат қараб турган сайт ишлаб қолса, хабар бериб юборинглар.
268 viewsedited  15:23
Ochish/sharhlash
2022-08-22 20:24:42
«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тадбиркор» фахрий унвонини таъсис этишни таклиф қиламан — Президент

Янги Ўзбекистон пойдеворини яратишга энг катта ҳисса қўшиб келаётган заҳматкаш тадбиркорларнинг эътибордан четда қолгани адолатдан эмас — Шавкат Мирзиёев.
614 views17:24
Ochish/sharhlash
2022-08-22 20:24:41
Тадбиркорларга нисбатан янги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга 3 йиллик мораторий эълон қилинади.

Шунингдек, тадбиркорларга нисбатан мажбуриятлар юклайдиган янги қонун ҳужжатлари қабул қилинганда, йўл қўйган хатоси учун, тадбиркорга 6 ой давомида жазо қўлланилмайди.
570 views17:24
Ochish/sharhlash
2022-08-22 20:24:41
Энди янги ҳокимлар эски ҳокимнинг тадбиркорга ер бериш ҳақидаги қарорини бекор қилолмайди

Шавкат Мирзиёев тўртинчи йўналишдаги ташаббусда тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласи ҳақида гапирмоқда.

Бундан буён ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш фақат ва фақат суд тартибида амалга оширилади.

«Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳокимларнинг эътиборини бир масалага қаратмоқчиман – мулк ҳуқуқига оид қарорларни улар томонидан бекор қилишга йўл қўйилмайди», - деди Шавкат Мирзиёев.
506 views17:24
Ochish/sharhlash
2022-08-22 20:24:41
Тўртинчи йўналиш - тадбиркорларнинг мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш масаласидир.

Бундан буён ер ва мулк ажратиш ҳақидаги қарорларни бекор қилиш фақат ва фақат суд тартибида амалга оширилади.

«Фурсатдан фойдаланиб, барча ҳокимларнинг эътиборини бир масалага қаратмоқчиман – мулк ҳуқуқига оид қарорларни улар томонидан бекор қилишга йўл қўйилмайди», - деди Шавкат Мирзиёев.

Яъни, ҳуқуқ берувчи ҳужжатни фақат суд ҳақиқий эмас, деб топиши мумкин бўлади.
461 views17:24
Ochish/sharhlash
2022-08-22 20:24:41
«Тадбиркорларнинг оширилган солиқ ставкалари бўйича ҳисобланган 2 трлн сўмлик қарзларидан бутунлай воз кечсак, нима дейсизлар?» — Шавкат Мирзиёев.
420 views17:24
Ochish/sharhlash
2022-08-19 09:11:57
Президент Шавкат Мирзиёев Умра зиёратини амалга оширишга киришди.
461 views06:11
Ochish/sharhlash
2022-08-19 09:09:13
#Motivatsiya

Ushbu fikrga siz qanday munosabatdasiz..?

https://t.me/tadbirkorkundaligi
464 viewsedited  06:09
Ochish/sharhlash
2022-08-19 09:09:13
#Motivatsiya

Ushbu fikrga siz qanday munosabatdasiz..?

https://t.me/tadbirkorkundaligi
481 viewsedited  06:09
Ochish/sharhlash