Бола онасини тўйгунича эмади. Онада кальций камаяди, тишлари оғрийди, фарзанди улғайгунча, ҳатто улғайганидан кейин ҳам хавотирда бўлади. Фарзанд улғайгач, оёғини устма-уст қилиб қаҳвахона ва ресторанларда: "аёлларнинг ақли ноқис, яримта ақл соҳибалари-да", деб гапириб ўтиради. Эй ақли "комил"! Сен ҳеч ўзингдан ақлинг қандай комил бўлганини сўраб кўрганмисан?! Ахир, ақлинг ўша "яримта ақл" соҳибасидан озуқа олиб комил бўлмаганмиди?! @tadabbur_bilan 901 views03:38