Get Mystery Box with random crypto!

Толҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф ўз замонасида Қурайш қабиласинин | O‘qi | إِقۡرأۡ

Толҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф ўз замонасида Қурайш қабиласининг энг сахий кишиларидан бири эди. Кунларнинг бирида хотини: «Дўстларингиз маломат қилганчалик бирор киши сизни маломат қилганини кўрмадим», деди. Толҳа: «Нега бундай деяпсан?» деса, хотини: «Чунки пулингиз кўпайса, дўстларингиз атрофингизда гирдикапалак бўлишади. Пулингиз қолмаса, сизни ташлаб кетишади», деди. Шунда Толҳа: «Аллоҳга қасам, бу қилиқлари айни уларнинг олийжаноб эканларидандир. Инъом қилишга қурбимиз етадиган бўлганда улар ҳузуримизга келишади. Беришга қурбимиз етмай қолганида (ҳижолат чекмаслигимиз учун) бизни ташлаб кетишади», деди. Имом Мовардий ушбу қисса хусусида фикр юритиб, шундай деган: «Толҳа дўстларининг олийжаноблигини қандай изоҳлаганларига қаранг! Ҳатто ёмон хулқни яхши хулққа айлантирдилар, очиқча хиёнатни айни вафодорликка йўйдилар. Мана шундай хусусият у кишининг айни соғлом қалб эгаси эканига далолат қилади. Соғлом қалб эгаси бўлиш дунёда роҳат ва охиратда ўлжадир. Мана шу жаннатга кириш сабабларидан биридир».

@tadabbur_bilan