Get Mystery Box with random crypto!

Tabreziy_Rumiy.uz

Telegram kanalining logotibi tabreziyrumiy — Tabreziy_Rumiy.uz T
Telegram kanalining logotibi tabreziyrumiy — Tabreziy_Rumiy.uz
Kanal manzili: @tabreziyrumiy
Toifalar: Iltimoslar , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2.96K
Kanalning ta’rifi

Бе ишқ мабош то набошӣ мурда
Дар ишқ бимир то бимонӣ зинда...
Ишқсиз бўлма ки, то бўлмагайсан мурда
Ишқда ўлгин ки, то қолгайсан зинда...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-24 03:29:05 Эй булбул!
Тўхтамасдан жафо ҳақида сўзлашлигинг дурустми?
Агар кўнглинг ҳақиқатдан ҳам Ёрингга боғлиқ бўлса, шукр қил, вафодан сўзла.
Тиконни тарк этиб, гулдан баҳс эт.
Гулнинг новдаси ва илдизига оид сифатлардан воз кеч, Унинг зотига боқ!
Бу фоний оламда нималар билан бунча машғулсан?
Ёки бормоқчи бўлган жойинг Унинг ҳудудидан ташқаридами?!
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
1.2K viewsMavlonoRumiy, 00:29
Ochish/sharhlash
2022-08-23 02:08:08 "Эй Одам фарзанди!
Қаноатли бўл, беҳожат бўласан. Ҳасадни тарк қил, роҳатда яшайсан. Ҳаромдан сақлан, динингни холис қиласан. Ким ғийбатни тарк этса, унга муҳаббатим намоён бўлади. Ким одамлардан узлатда бўлса, улардан омонда юради. Кимнинг сўзи оз бўлса, ақли комил бўлади. Ким оз ризққа рози бўлса, Аллоҳ билан боғланибди.
Эй Одам фарзанди!
Сен амал қилмайдиган нарсангни биласан-у, нечук билмаган нарсангни билишни талаб қилаверасан?
Эй Одам фарзанди!
Дунёда худди эртага ўлмайдигандек ҳаракат қиласан. Гўё абадий яшайдигандек мол-дунё тўплайсан.
Эй дунё!
Сенга ҳирсу очкўзлик билан ташланган одамдан юз ўгир. Сендан юз ўгирган одамга интил. Сенга назар солувчиларнинг кўзидан холи бўл".
(
#Қудсий ҳадис)
2.3K viewsMavlonoRumiy, edited  23:08
Ochish/sharhlash
2022-08-22 03:37:31 Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу Дунё ҳаётининг бир туш эканлигини ушбу мисолда гўзал англатганлар:

Кунларнинг бирида бир киши ҳаммомга кирди. Ҳаммомда ўртадаги супачада ётиб терлашини кутар эди. Бироздан сўнгра худди ўзига ўхшаган бир кишининг ҳаммомга кирганини кўрди. У одамнинг ёнида даллоклар (ҳаммом хизматкори), атрофида эса хизматчилари бор эди. Унинг ким эканлигини сўраганида, подшоҳ эканлигини айтишди. Уни ҳаммомнинг энг тоза ва яхши хонасига олдилар. Ўртадаги супада ётган киши, келган кишининг ўзига бунчалар ўхшашидан чуқур ҳайратда эди. Шу сабабдан қизиқиши ортиб, уни яқиндан кўрмоқчи бўлди. У ётган хонани очиб қараса, не кўз билан кўрсинки подшоҳ ўлиб ётарди. Фурсат ғанимат. Нима бўлса ҳам бу одам менга тамоман ўхшайди. Уни олиб бориб ўртадаги супачага ётқизайин, ўзим эса унинг ўрнида қоламан. Бироздан сўнг келган хизматчилар мени у деб ўйлайди, деб хаёлидаги режасини амалга оширди. Бироздан кейин ўйлаганидек даллоклар келиб, терлаб-терламаганини сўради ва уни яхшилаб чўмилтирдилар. Ишлар айнан у режалаштиргандек кетаётганидан жуда хурсанд эди. Чунки у бироздан кейин у подшоҳ бўлаётган эди. Кўнгилдагидек ювинтирганларидан кейин,  уни ҳаммомдан кийиниш хонасига олишди. Хизматчилар атрофида парвона эдилар. Шоҳона либосларини кийиб, ташқарида уни кутаётган аравага минди ва ғоятда муҳташам бўлган саройига борди. Подшоҳга жудаям ўхшагани учун ундан ҳеч ким шубҳаланмас эди. Сарой ичкарисига кирди. Атрофидаги хизматчилар, жориялар "қандай амрингиз бор, буюринг шоҳим" деб, амр кутишар эди. Аммо у ўзини йўқотмасдан, бемалол:
- "Уни бундай қилинглар, буни ундай қилинглар!" дея, атрофидагиларга амр қилар, мазза қилиб подшоҳликнинг кайфини сурар эди...
Кутилмаганда тўсатдан юзига  кучли тарсаки еди. Кўзини очиб қараса ҳаммомдаги тош супачада ётибди, фаррошлар келиб ҳаммомни тозалаш билан машғул эдилар. Ва унга қараб:
-"Тур-эй ўрнингдан! Қанақа одамсан ўзи, эрталабдан бери ётибсан! Шунча ётганинг етар, энди бориб ювиниб ҳаммомдан чиқ!" дейишди. Бечора одам билдики, кўрган-кечирганларининг барчаси туш экан. "Эй воҳ" дер эди, аммо қўлидан нима ҳам келар эди?

Дунё ҳаёти ҳам худди шундай тушдан иборат. Бир кун ухлаётган уйқунгдан Азроил алайҳис салом келиб уйғотади, аммо унда кеч бўлган бўлади.
t.me/TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
2.4K viewsMavlonoRumiy, edited  00:37
Ochish/sharhlash
2022-08-21 02:10:36 "Гувоҳлик бераманки, якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг қулим ва расулимдир. Ким қазои қадаримга рози бўлмаса, балоларимга сабр, неъматларимга шукр қилмаса, берганларимга қаноат этмаса, Мендан бошқа худога ибодат қилаверсин. Ким дунё учун ғам чекса, гўёки Менга ғазаб қилган бўлади. Ким мусибатимдан шикоят этса, гўё Мендан шикоят қилган бўлади. Ким бойнинг ҳузурига кириб, бойлиги учун унга тавозе этса, динининг учдан бирини кетказибди. Ким аҳлидан бирор киши вафот этгани учун юзига урса, гўё Мен билан уришиш учун найза олибди. Ким қабр устидаги шохни синдирса, Каъбам эшигини қўли билан бузгандек бўлибди. Ким қайси эшикдан еяётганига (яъни, ҳаром нарсага) парво қилмаса, Аллоҳ уни қайси эшикдан жаҳаннамга киритишига ҳам парво қилмабди. Кимнинг динида ўсиш бўлмаса, у ноқисликдадир. Ким ноқисликда бўлса, унинг учун ўлим яхшироқдир. Ким билган нарсасига амал этса, Аллоҳ таоло у билмаган илмни унга мерос қолдиради. Кимнинг орзу-ҳаваси кўпайса, амали холис бўлмайди".
(
#Қудсий ҳадис)
2.8K viewsMavlonoRumiy, edited  23:10
Ochish/sharhlash
2022-08-20 05:15:33 "Эркаклар аёллардан устундирлар"
(Нисо сураси, 34-оят)
Бу хитоб, таклифдир. (Яъни масъулият)
Ташриф хитоби эмас. (Яъни сени улуғлайдиган хитоб эмас)
Сен уни саййида қилиш учун устунсан, ходима қилишинг учун эмас.
Сен уни завжа қилиш учун устунсан, жория қилишинг учун эмас.
Сен уни рафиқа қилиш учун устунсан, тобеа қилишинг учун эмас.
Кишининг аёлига мулойим ва эҳтиромли бўлиши, эркакликнинг камолотига далилдир.
"Аёлларни фақат олийжаноб кишиларгина эъзозлайдилар. Ва уларни фақат пасткаш кишиларгина хорлайдилар.(ҳадис)"
2.5K viewsMavlonoRumiy, 02:15
Ochish/sharhlash
2022-08-19 10:00:49
1.4K viewsMavlonoRumiy, 07:00
Ochish/sharhlash
2022-08-19 02:08:08
Карийм Эгам, сизга ушбу улуғ куннинг файз-барокатини насиб этсин.
Кўзлаган хайрли мақсадларингизга эриштирсин, ҳақ йўл узра доимо собит қилсин.
Саййидул айём ва Ҳажжул масокин муборак бўлсин!
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
1.4K viewsMavlonoRumiy, 23:08
Ochish/sharhlash
2022-08-18 01:36:55
انا املح من اخي يوسف و يوسف اجمل مني

"Мен биродарим Юсуфдан кўра малоҳатлироқман.
Биродарим Юсуф эса, мендан кўра кўркамроқ"

(Малеҳ билан жамилнинг орасидаги фарқ шул ки, малеҳнинг гўзаллиги тезда кўзга ташланмайди, диққат билан қаралса секин аста англашилади ва борган сари ҳайратни ошириб боради. Жамилнинг гўзаллиги эса, бир қарашда кўзга яққол ташланади.)

انا افصح العرب

"Мен арабларнинг энг фасоҳатлироғиман"

(Фасеҳ, энг чиройли сўзлагувчи)

Малоҳатлироқ, Фасоҳатлироқ бўлган Ҳабибимни соғиндим...
Малоҳатли нур юзларини кўриш, фасоҳатли гўзал сўзларини эшитиш толибларига насиб этсин!

Сизга, Аллоҳнинг салавот ва саломлари доиман ва абадан бўлсин, Ё Расулаллоҳ...
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...
2.1K viewsMavlonoRumiy, edited  22:36
Ochish/sharhlash
2022-08-17 12:33:02 عيب باشد كه نه بيند جز كه عيب
عيب كي بيند روان پاك غيب

Айбдан ўзгасини кўрмаган кишининг ўзи, айбдир.
Ғайбнинг пок руҳи, қачон айб кўради?!

(Олами суратда ва ўзининг сифати нафсониясида ғарқ бўлган киши, майдони зуҳурда фақат айб ва қусурни мушоҳада қилади. Бу мушоҳадаси билан фақатгина ўзининг айб ва қусурини исботлайди. Зеро инсоннинг хулосаси ру'ят (қараш) идадир. Қараши нуқсонли бўлган кишининг, бошдан оёғигача тўла нуқсон бўлади.
Аммо сифати нафсониядан, суратпарастликдан қутилган ва ўз вужудида олами ғайбнинг пок бўлган руҳияти ҳоким бўлган кишининг назарида, коинотнинг ҳеч бир айб ва қусури қолмайди. Зеро ботилни ҳам, ўз доирасида ҳақ кўради.

لا تنكر الباطل في طوره
فانه من بعض ظهوراته

Ботилни ҳам ўз таврида инкор қилма.
Зеро у ҳам Ҳақнинг зуҳуротларидан бир жуз'дир.)

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...


الَّذِينَ يَذْكُرُونَ اللَّهَ قِيَامًا وَقُعُودًا وَعَلَىٰ جُنُوبِهِمْ وَيَتَفَكَّرُونَ فِي خَلْقِ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ رَبَّنَا مَا خَلَقْتَ هَٰذَا بَاطِلًا سُبْحَانَكَ فَقِنَا عَذَابَ النَّارِ

Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам, Аллоҳни эслайдилар ҳамда осмонлар ва ернинг яралиши ҳақида тафаккур қилиб, (дейдилар): «Парвардигоро, бу (борлиқ)ни беҳуда яратганинг йўқ. Сен (беҳуда бирон иш қилиш айбидан) поксан. Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагил.
(Оли Имрон сураси, 191-оят)
1.3K viewsMavlonoRumiy, edited  09:33
Ochish/sharhlash
2022-08-17 02:53:02 Эй Одам фарзанди!
Ҳар куни ўзинг билмаган ҳолда умрингдан қисқартирасан. Ҳар куни ризқингни келтиришади, сен эса ҳамд айтмайсан. На озига қаноат қиласан, на кўпига тўясан.
Эй Одам фарзанди!
Бирор кун йўқки, ҳузуримдан сенга ризқинг бориб турмаган бўлсин!
Бирор кеча йўқки, фаришталар сен томондан бир бузуқ амални олиб келмаган бўлсин.
Ризқимни еб, Менга осийлик қиласан. Ҳолбуки, сен Менга дуо қилиб (сўраганингда)
дуоларингни ижобат этаман. Яхшилигим сенга тушгувчидир, ёмонлигинг Менга етгувчи.
Бас, Мен сенга қанчалар яхши Хожаман!
Сен эса Менга қанчалар ёмон бандасан!
Сенинг кетма-кет содир этган ёмон, шармандали ишларингни ёпаман. Мен сендан ҳаё қиламан, сен эса Мендан ҳаё қилмайсан. Мендан бошқасини эслайсан-у, Мени унутасан. Одамлардан қўрқасан-у, Мендан хотиржам юрасан. Одамларнинг нафратидан ҳайиқиб, Менинг ғазабимдан (гўё) омонлик топгансан».

(#Қудсий ҳадис)
3.1K viewsMavlonoRumiy, edited  23:53
Ochish/sharhlash