Get Mystery Box with random crypto!

'Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзу-ҳаваси узун кишилар | Tabreziy_Rumiy.uz

"Эй Одам фарзанди!
Тавбаси нуқсонли, орзу-ҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. 
Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма.
Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма.
Агар берса қаноат этмайдиган, бермаса сабр қилмайдиганлардан бўлма.
Яхшиликка буюриб, ўзи уни қилмайдиган, ёмонликдан қайтариб, ўзи ундан қайтмайдиганлар жумласидан бўлма.
Солиҳларни яхши кўриб, ўзи солиҳ бўлмайдиган, мунофиқларни ёмон кўриб, ўзи мунофиқ бўладиганлар жумласидан бўлма.
Бажара олмайдиган нарсасини гапирувчи, буюрилмаган нарсани бажарувчи, вафодорликни талаб этиб, ўзи вафо қилолмайдиган кишилар жумласидан бўлма.
Эй Одам фарзанди!
Бирор янги кун йўқки, Ер сенга ўзининг тилида:
-"Эй Бани Одам!
Устимда юрасан, кейин қўйнимда ғамга кўмиласан, устимда нафсинг тусаганини ейсан, қўйнимда қуртларга ем бўласан", демаса.
Бирор кун йўқки, Ер сенга ўз тилида:
-"Эй Бани Одам!
Мен қўрқинч уйиман, сен сўроқ қилинадиган уйман, кимсасиз уйман, зулмат уйиман, илонлару чаёнлар уйиман, бас, мени хароб қилавермасдан обод этмайсанми?" демаса".
(
#Қудсий ҳадис)