Get Mystery Box with random crypto!

پنبهء وسواس بيرون كن ز گوش تا بگوشت آيد از گردون خروش Панбаи | Tabreziy_Rumiy.uz

پنبهء وسواس بيرون كن ز گوش
تا بگوشت آيد از گردون خروش

Панбаи васвос берун кун зи гӯш
То багӯшат ояд аз гардун хурӯш

Қулоғингдан васваса пахтасини чиқариб ташла.
Токи фалакдан сенинг қулоғингга садо келсин.
(Руҳинг қулоғига тиқилган пахта ўрнида бўлган, нафс ва шайтоннинг васвасаларини чиқариб ташла. Токи фалак устида бўлган Ҳақни зокири бўлган арвоҳи олиянинг савт ва садоларини эшитгайсан)

پاك كن دو چشم را از موي عيب
تا ببيني باغ و سروستان غيب

Пок кун ду чашмро аз мӯйи айб
То бибинӣ боғу сарвистони ғайб

Икки кўзингни, айб қилидан пок тут.
Токи ғайбнинг боғи ва сарвзорини кўрасан.
(Бири олами мулкга, яна бири олами малакутга нозир бўлган қалбингни икки кўзини, айбли бўлган сифати нафсония қиллари тўсгандир. У қилларни мужоҳада ва риёзат қисқичлари билан юлиб ташла. Токи у кўзлар очилсин, Зоҳир исмининг мазҳари бўлган бу оламнинг ботинини, олами ғайбнинг боғ-сарвзорини ва у оламга махсус бўлган Ҳақнинг тажаллиётини кўрасан)

دفع كن از مغز و از بيني زكام
تاكه ريح الله در آيد در مشام

Дафъ кун аз мағзу аз бине зуком
Токи Рийҳуллоҳ дар ояд дар машом

Димоғинг ва бурнингдан тумовни дафъ эт.
Токи бурнингга Аллоҳнинг бўйи келсин.
(Руҳнинг сифати бўлган ақли маоддан ва руҳинг бурнидан нафсоният ва ҳайвоният тумовини, илоҳий амрларни ушлаган ва наҳйиларидан сақланган ҳолда дафъ эт. Токи руҳинг машоми (бурни) га Аллоҳ таолонинг бўйи бўлган Ладунний илмлар нозил бўлсин)
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу
@TabreziyRumiy
Ўзини танимоқ истаган кўнгиллар учун...