Get Mystery Box with random crypto!

Tabobat txt

Telegram kanalining logotibi tabobattv — Tabobat txt T
Telegram kanalining logotibi tabobattv — Tabobat txt
Kanal manzili: @tabobattv
Toifalar: Sogʻlom
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 4
Kanalning ta’rifi

🩺 Замонавий Тиббиёт Дунёси
🗯 Энг Керакли Ва Фойдали Маълумотлар
💊 Ўз Саломатлигингизга Бефарқ
Бўлманг!
🩹 Биз Билан Қолинг!!
💬 @tabobattv_admini

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 12

2023-04-22 12:56:35
ҚОЙИЛ! УЙДА ОЛМА СИРКАСИГА ПАХТА ЙОСТИҚСАСИНИ БОТИРИБ КЎРИНГ ВА СУГАЛ ТОШМАЛАРИДАН БИР ЗУМДА ҚУТИЛИНГ

Сўгал ва папиломалардан уй шароитида қутилиш усули

Олма сиркасига пахта ёстиғчасини ботириб олинг ва сўгал ёки папилома устига суртинг.

Суртгандан сўнг сув теккизманг. Хар куни 3 махал суртинг. Бир соатдан сўнг ювиб ташланг.

10 кун давомида 3 махалдан суртинг. Натижани ўзингиз кўрасиз

Яқинларга Ҳам Улашинг

@TABOBATTV
7.3K views09:56
Ochish/sharhlash
2023-04-22 11:10:16
Ошқозон оғриганда гўшт истеъмол қилиш мумкинми?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Ошқозон оғриши турли касалликларнинг белгиси бўлиб, гастрит, ошқозон яраси, нотўғри овқатланиш, овқатнинг яхши ҳазм бўлмаслигида кузатилади. Бундан ташқари, ён аъзолардаги ўзгаришлар, ичак касалликлари, ошқозон ости бези яллиғланишида ҳам ошқозонда оғриқлар кузатилади.

Кўпчилик инсонларда ошқозон, умуман қорин соҳаси оғриқларига беэътибор бўлиш, оғриқ қолдирувчи дорилар истеъмол қилиш ва шифокор кўригига бормаслиги кузатилади. Бу ҳолат касаллик белгисини вақтинчалик бартараф этиб, касалликни янада ривожланишига олиб келади.

Ошқозон оғриғи безовта қилган вақтда истеъмол қилинаётган маҳсулотларга ҳам эътиборли бўлиш лозим. Бу ҳолатда қуюқ ва қаттиқ овқатлар ошқозонга оғирлик қилади. Ўта ёғли овқатлар ҳам қийин ҳазм бўлиши сабабли ошқозонга босимни янада оширади. Гўшт маҳсулотлари ҳам қаттиқ ҳисобланиб, узоқ вақт ҳазм бўлиши сабабли салбий таъсир кўрсатади.

@TABOBATTV
8.1K views08:10
Ochish/sharhlash
2023-04-22 08:44:17
Чақалоқларни йўргаклашда (памперс) нималарга эътибор бериш лозим?

Шифокор Ҳилола Жумаева:

Бир марталик тагликлар оналар учун чақалоқларни парваришлашда асосий ёрдамчи ҳисобланади. Бола териси қуруқ бўлиши ва турли ноқулайликларни келтириб чиқармаслиги учун тагликларни ўз вақтида алмаштириш лозим. 1-2 ойлик чақалоқлар тагликларини ўртача ҳар 2-3 соатда, 3-6 ойлик чақалоқлар тагликларини эса ҳар 4-6 соатда алмаштириш керак. Бола 6 ойдан ўтгач, тагликларни алмаштириш вақти боланинг хусусиятларидан келиб чиқиб танланади.

Бундан ташқари чақалоқ “катта эҳтиёжини” қондирса, таглик шикастланса, йиртилса, бола ухламоқчи бўлса, узоқ вақтли сайрдан олдин алмаштириш лозим.

Тери ҳимояси учун яллиғланишга қарши, терини ҳимоя функциясини тикловчи мазлардан (педиатр тавсияси билан) фойдаланиш мумкин. Тагликларни тўғри танлаш керак. Узоқ вақт тагликларнинг алмаштирилмаслиги терининг таъсирланиши ва инфекция тушиш хавфини янада оширади.

@TABOBATTV
936 views05:44
Ochish/sharhlash
2023-04-22 07:29:01
Эрим менга айтмаган мўжиза!

Эрим хар куни ётишдан аввал, киндигига спиртли пахтани қўйиб ухлар эди!


Сабаби мени жуда қизиқтирди. Буни қарангки эрим жуда хам ақилли инсон экан! Киндикка спиртли пахта қўйиш сабабини билиб, мен хам бу ишни такрорлайдиган бўлдим!

Гап шундаки, агар киндикка спиртли пахтани қўйиб ухласангиз, эрталаб ақлбовар қилмас...

БАТАФСИЛ ЎҚИШ
3.1K views04:29
Ochish/sharhlash
2023-04-22 07:08:27
Туғуруқдан кейин қоринни йўқотиш мумкин.

Туққан аёл териси максимал даражада чўзилади ва маълум вақтгача ўз ҳолатига қайтиши қийин кечади.

- Туғуруқдан кейин қорин осилиб қолмаслиги учун уни катта ҳажмли дока ёки чойшаб ёрдамида тортиб боғлаш тавсия этилади.
- Фақат бу муолажани туғуруқдан сўнг эртасига амалга ошириш лозим.
- Туққандан 5-6 ой ўтиб боғлашнинг фойдаси йўқ.

Бу муолажани самарадорлигини янада ошириш учун шифокорингиз билан маслаҳатлашган ҳолда бажаринг.
Ҳабиба Умарова.

Аъзо бўлинг:
@TABOBATTV
3.6K views04:08
Ochish/sharhlash
2023-04-22 04:57:52
ҚАЙСИ МАҲСУЛОТЛАР ТЕМИРГА БОЙ?

Организм учун фойдали бўлган темир моддаси катта миқдорда қуйидаги маҳсулотларда мавжуд:

петрушка
•жигар
•мол гўшти
•буғдой
•исмалоқ
•ясмиқ
•оқ ловия
•бодом

@TABOBATTV
5.4K views01:57
Ochish/sharhlash
2023-04-22 04:12:53
Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Ота - Она жигарлар дўсту - қадрдонларнинг ёнингизда борлиги бахт билсангиз...

Кунни ибодат билан бошлаш бахт билсангиз...

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@TABOBATTV
7.7K views01:12
Ochish/sharhlash
2023-04-21 17:37:35
Кўз нурини тикловчи машқлар

Кўз машқлари мунтазам равишда амалга оширилса, мўъжизалар яратади. Қуйидаги машқлардан ҳар куни тахминан 10 дақиқа давомида бажаринг.

Икки дақиқа давомида кўзларни тез-тез пирпиратинг. Бу кўз ичидаги қон айланишини нормаллаштиради.

Кўзларингизни юминг. Зулматга чўмиш ёруғликка сезгир ҳужайраларда аниқ кўриш қобилиятини шакллантиради.

Бошингизни чапдан ўнгга, юқоридан пастга қарата айлантиринг. Бу қон айланишини фаоллаштиради.

Кўзларингизни турли йўналишларда ҳаракатлантиринг: ўнгга-чапга, юқорига-пастга, айлана, саккизинчи рақам.

@TABOBATTV
9.7K views14:37
Ochish/sharhlash
2023-04-21 16:39:36
Умумий қон таҳлили нима учун керак?

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Умумий қон таҳлили организмни баҳолашнинг энг қулай усули бўлиб, деярли барча касалликларда текширилади.

Умумий қон таҳлили бизга қандай кўрсаткичларни беради?
Умумий қон таҳлили қондаги гемоглобин миқдори, қоннинг шаклли элементлари, ранг кўрсаткичи, қизил қон таначаларининг чўкиш тезлиги ҳақида маълумот беради.

Шуни ёдда тутингки, шифокор умумий қон таҳлилига қараб, ўзгаришларни тўғри талқин қилади ва самарали даволаш усулларини белгилайди. Ўзингизга ташхис қўйманг, мустақил даво чораси қўлламанг, Шифокор билан маслаҳатлашинг!

@TABOBATTV
9.4K views13:39
Ochish/sharhlash
2023-04-21 13:31:10
Асал суви қанчалик фойдали?

Асал суви - илиқ сув ва табиий асалдан тайёрланган махсус ичимлик.

Фойдали жиҳатлари:
•қон босимини барқарорлаштиради;
•асаб тизимини тинчлантиради;
•қувватни оширади;
•моддалар алмашинувини яхшилайди;
•овқат ҳазм қилиш тизимига ижобий таъсир ўтказади.

Асал сувини эрталаб оч қоринга ичиш самара беради.

@TABOBATTV
10.1K views10:31
Ochish/sharhlash