Get Mystery Box with random crypto!

Табиат кўзгуси

Telegram kanalining logotibi tabiatinfo — Табиат кўзгуси Т
Telegram kanalining logotibi tabiatinfo — Табиат кўзгуси
Kanal manzili: @tabiatinfo
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 63
Kanalning ta’rifi

tabiat-info.uz web saytining rasmiy telegram kanali

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-11-19 19:00:16
#Биласизми

Қуш кўринишидаги гулни кўрганмисиз?

Стрелиция гулининг асл ватани Жанубий Африка бўлиб, ташқи кўринишидан қушни эслатади. Шу сабабли уни "жаннат қуши" деб ҳам атайдилар.
204 viewsedited  16:00
Ochish/sharhlash
2020-11-18 07:28:26 Даволаниш жараёнидан кейин ҳолсизлик бўлиши табиий холат. Чунки касаллик енгил кечса ҳам ўз асоратини ташлаб кетади. Баъзиларда ўпкани шикастланиши фиброз кузатилади, яъни нормал тўқима ўрнини бириктирувчи тўқима эгаллайди. Шунинг учун уй шароитида ёки амбулатор шароитда реабилитация жараёнини олиб бориш керак.
Реабилитация жараёнини нафас машқларидан бошлаш керак. Кунига 10-15 минутдан бошлаб секин аста кўпайтириш керак. Жисмоний зўриқиш келтирувчи ишларга тўлиқ тузалмагунча ўтиш тавсия этилмайди. Медикаментоз терапиядан шифокор тавсиясига кўра қабул қилишингиз керак.
Гимнастикадан ташқари вибрацион массаж ҳам анча ёрдам беради. Бу жуда осон. Қўлларимиз билан ўпканинг пастки бўлагидан юқорига қараб секин-аста уриб чиқамиз. Бу - ўпкадаги туриб қолган ҳолатни енгиллаштириб беради.
Касалликдан тузалган кишига витаминга бой озиқ-овқатлар бериш, бадантарбия билан шуғуллантириш, нафас машқларига эътибор бериш, меҳнат ҳамда дам олиш режимини сақлаш, кўпрок очиқ ҳавода бўлишни таъминлаш зарур.

Барно Абдусаматова,
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.
187 viewsedited  04:28
Ochish/sharhlash
2020-11-18 07:28:10
Коронавирусдан тузалгач, асоратлар
қолмаслиги учун беморни қандай парваришлаш керак?
144 views04:28
Ochish/sharhlash
2020-11-18 07:24:33 Коронавирус инфексияси кишиларнинг соғлиғи, ҳаётига хавф солаётган бир пайтда ҳаммани вирусдан зарарланганда қандай қилиб ундан тез ва осон қутулиш мумкин, деган савол қийнамоқда. Муаммонинг ягона ва энг самарали ечими соғлом турмуш тарзига амал қилишдир. Бу нафақат вирусдан ҳимояланиш, балки узоқ ва бахтли ҳаёт кечиришнинг ҳам энг асосий қоидаси, талаби ҳисобланади. Касалликнинг кучли асоратлари ва ўлим ҳолатлари асосан юрак қон-томир касалликлари, қандли диабет, ўпканинг сурункали касалликлари бўлган ёки ортиқча вазнга эга бўлган, тамаки ва алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилган, камҳаракат инсонларда учрамоқда. Шуни унутмалигимиз керакки, касалликнинг енгил кечиши ёшга боғлиқ эмас, катта ёшда бўлса ҳам: тўғри овқатланадиган, жисмоний фаол бўлган, семизлиги ва диабети бўлмаган инсонларда касаллик анча енгил кечади. Қайд этилишича, соғлом турмуш тарзининг асоси эса — жисмоний фаоллик ва тўғри овқатланишдир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, инсон кунига 5-7 километр юрса, қон томир касалликлари, юрак хуружи, инсульт каби ҳасталик- лардан бутунлай йироқ бўлади. Ортиқча вазн эса, касалликлар уясидир. Интернет манбаалари асосида

Нуржаҳон тайёрлади.
133 viewsedited  04:24
Ochish/sharhlash
2020-11-18 07:23:34
дан тез ва осон қутулиш йўли бу...

Covid-19 дан тез ва осон қутулиш йўли бу... ёхуд Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов коронавирусдан тез ва осон қутулиш йўлини айтди
114 views04:23
Ochish/sharhlash
2020-11-18 07:18:17
ХАЗОН ЁҚИШ НЕГА ЗАРАРЛИ?

Шу кунларда жойларда барг-хазонларнинг ёқилиши инсон саломатлиги ва атроф-муҳит учунниҳоятда зарарли эканлиги хусусида кенг тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.
Афсуски, айримлар ерга тўкилган хазонни тўплаб, ёндираяпти. Натижада ҳар хил зарарли моддалар таъсирида нафақат атроф-муҳитга, балки барча тирик организмларга ҳам жиддий зарар етмоқда.
Маълумки, барг-хазонлар ёқилганда:
нафас олиш аъзоларимиз заҳарланади;
ўз, томоқ йўллари қичишиб; юрак-қон томир фаолияти кескин бузилади;
аллергияга мойил инсонларда бу хасталик кучаяди.
Маълумот учун шуни айтиш лозимки, бир тонна хазон ёқилганда, атмосфера ҳавосига 30 килограмм углерод оксиди ва бир қанча зарарли газлар тарқалади. Бу газлар турли хас-таликлар, жумладан, сил ва саратон касалликларини келтириб чиқариши мумкин.
Келинг, азиз юртдошлар! Куз фаслининг чиройли ва бетакрор манзарасидан, тоза ва мусаффо
114 views04:18
Ochish/sharhlash
2020-11-18 07:11:49 — Сайёрамизда глобал исиш муаммоси туфайли дунёнинг барча ҳудудлари, хусусан, ви- лоятимизда ҳам дарахтларнинг иссиқ-совуққа чидамлилиги камайиб бораётгани кўп кузатил- япти, — дейди Фарғона давлат университети ўқитувчиси, эколог олима Нозима Ҳожиболаева. – Фарғона шароитида кўпроқ эман эккан маъқул. Мисол учун, чинор 30-35 метр, эман эса 50-55 метргача ўсади. Япон сафораси, каштан соя беришидан кўра, табиат фусункорлигини оширади.
Ҳозирги кунда Марғилон шаҳри, Қува, Тошлоқ, Данғара туманларида павлония дарахти кўп экилмоқда. У бизнинг иқлим шароитимизга мос, тез ўсади, лекин мўрт бўлади. Арчанинг салқини бўлмаса-да, инсон соғлиғи учун ғоят фойдали кислород, фитонцит моддаси ишлаб чиқариши билан фойдалидир.
Фарғона табиатининг ўзига хос рамзи бўлган осмонўпар дарахт- лар сони ва сифатини ошириш, хусусан, соя берадиган дарахтлар экишни кўпайтириш учун аниқ тизим ва режа асосида иш ташкил этиш лозим. Муштарак мақсад йўлида жараёндаги бурч ва масъулиятини барча теран англаб етса, йилнинг тўрт фаслида ҳам она табиат ҳаётимизга янада файз ҳамда фароғат бахш этади.

Ботир МАДИЁРОВ
119 viewsedited  04:11
Ochish/sharhlash
2020-11-18 07:11:49 Дилбар табиати Фарғонанинг ўзига хос ташриф қоғози. Фарғона ҳақида гап кетганда, гўзал ва бетакрор табиат манзаралари эсга олинади. Ҳаётбахш ислоҳотлар жараёнида вилоятнинг бош кентлари, барча туманларида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилиб, ландшафт архитектураси асосида кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар, хиёбонлар, манзарали дарахтлар аллеялари барпо этилди. Чинорлар вилоятнинг ўзига хос рамзи бўлиб, биргина Фарғона шаҳрида 60 минг тупдан зиёд кўкка бўй чўзиб ўсганди. Айниқса, ёз саратонида аскарлардек бир сафда тизилган чинорлар соя-салқини одамга ҳузур бахш этарди. Янгиланишлар жараёнида чинорлар ўрнига хориждан ноёб манзарали дарахтлар олиб келиб экилди. Эколог олимлар, соҳа мутахассислари асл табиат неъматларидан баҳраманд бўлиш учун Фарғонанинг барча шаҳар-туманларида соя-салқин берадиган, маҳаллий иқлим шароитимизга мос дарахтлар экишни кўпайтириш зарурлигини эътироф этмоқдалар. Инсон ва табиат тақдири бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Ҳаво тоза, унинг таркибида кислород (ҳаво таркибида 21 фоиз кислород бўлиши лозим) миқдори етарли даражада бўлса, инсон узоқ умр кўради. Бунинг учун эса муҳофазаланадиган табиий ҳудудларни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга. Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг биохилмахиллик ва табиий ҳудудлар муҳофазаси бўлими бошлиғи Баҳром Раҳмоновнинг қайд этишича, биргина жорий йилнинг ўзида шаҳар-туманларда 73 минг тупдан зиёд манзарали дарахтлар экиш режалаштирилган. Бунинг учун вилоят ўрмон хўжалиги ва кўкаламзорлаштириш бошқармалари, кўчатчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Бу борада лола дарахти, эман (дуб), каштан, элдор қарағайи, можевель арчаси, Қрим арчаси, япон сафораси, чинор, клен сингари манзарали дарахт ниҳоллари экиляпти.
Шу ўринда бир мулоҳаза. Ҳар йили эрта кўкламда вилоятдаги корхона-ташкилотлар, тегишли мутасадди идоралар, маҳаллалар, ўқув юртлари, оилалар томонидан турли акциялар, ҳашарлар ўтказилади. Янги дарахтлар экилгани бўйича жимжимадор рақамлар келтирилган ҳисоботлар тайёрланади. Афсуски, бу рақамларнинг кўпи қоғозларда қолиб кетади. Экилган ниҳолларнинг аксарияти қаровсизлик туфайли қуриб қолади. Акс ҳолда вилоятимизнинг барча ҳудуди аллақачон яшил чаманзор, боғу бўстонга айланган бўлар эди.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати, тадбиркор Асқар Қодиров яқинда яхши бир ташаб- бус билан чиқди. Гап шундаки, у ўз маблағи ҳисобидан Қўқон шаҳри кўчаларига 15 минг туп манзарали дарахт экиш ниятида. Ташаббус ижроси бўйича тадбиркор билан боғланганимизда, ҳозирда пойтахтдаги Ботаника институти мутахассислари жалб этилиб, Қўқон ўрмон хўжалигидан ҳамда хориждан қандай ноёб манзарали дарахтларни олиб келиб экиш мумкинлиги бўйича маҳаллий тупроқ ва иқлим ша- роити илмий асосда ўрганилаётганини таъкидлади.
Айни пайтда Марғилон шаҳрида 56 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд. Кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари туфайли бугун вилоятимизнинг бу кўҳна шаҳри замонавий қиёфада намоён бўлмоқда. Аммо шаҳарнинг аксарият кўчаларида соя-салқин берадиган дарахт йўқ.
Марғилон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати, ободонлаштириш бошқармаси ва бошқа тегиш- ли идоралар масъуллари билан боғланиб, нима учун Марғилонда бу борадаги ишлар сустлиги, соя берадиган дарахтлар экишни кўпайтиришга жиддий эътибор берилмаётгани хусусидаги саволларимизга жавоб ололмадик. “Бор отангга – бор онангга” қабилида иш тутган масъуллар биринчи куни ёлғон ваъдалар бериш, иккинчи куни эса телефон қўнғироқларига умуман жавоб бермай қўйишдан заррача уялишмади. Биргина шу ҳолатнинг ўзи ҳам бу соҳалар раҳбарларининг ўз ишига нечоғли масъулиятсиз ёндошаётганидан далолат беради.
Вилоятнинг бош кенти – Фарғона шаҳрининг бир пайтлар ерга тангадек офтоб нурини туширмайдиган дов-дарахтлар осмонга бўй чўзган кўчалари тарихга айланди. Дунёнинг турли қитъаларидан олиб келинган манзарали дарахтлар эса ҳали саратон офтоби, ёмғир ва қордан асрайдиган даражага етгани йўқ. Шаҳар аҳли ёзда қуёшдан сақланиш учун соябон тутишга одатланди.
138 viewsedited  04:11
Ochish/sharhlash