Get Mystery Box with random crypto!

Даволаниш жараёнидан кейин ҳолсизлик бўлиши табиий холат. Чунк | Табиат кўзгуси

Даволаниш жараёнидан кейин ҳолсизлик бўлиши табиий холат. Чунки касаллик енгил кечса ҳам ўз асоратини ташлаб кетади. Баъзиларда ўпкани шикастланиши фиброз кузатилади, яъни нормал тўқима ўрнини бириктирувчи тўқима эгаллайди. Шунинг учун уй шароитида ёки амбулатор шароитда реабилитация жараёнини олиб бориш керак.
Реабилитация жараёнини нафас машқларидан бошлаш керак. Кунига 10-15 минутдан бошлаб секин аста кўпайтириш керак. Жисмоний зўриқиш келтирувчи ишларга тўлиқ тузалмагунча ўтиш тавсия этилмайди. Медикаментоз терапиядан шифокор тавсиясига кўра қабул қилишингиз керак.
Гимнастикадан ташқари вибрацион массаж ҳам анча ёрдам беради. Бу жуда осон. Қўлларимиз билан ўпканинг пастки бўлагидан юқорига қараб секин-аста уриб чиқамиз. Бу - ўпкадаги туриб қолган ҳолатни енгиллаштириб беради.
Касалликдан тузалган кишига витаминга бой озиқ-овқатлар бериш, бадантарбия билан шуғуллантириш, нафас машқларига эътибор бериш, меҳнат ҳамда дам олиш режимини сақлаш, кўпрок очиқ ҳавода бўлишни таъминлаш зарур.

Барно Абдусаматова,
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.