Get Mystery Box with random crypto!

Чунки дисплейлардан таралаётган кўкиш нур кўз тўр пардасига са | Табиат кўзгуси

Чунки дисплейлардан таралаётган кўкиш нур кўз тўр пардасига салбий таъсир қилади.
Узоқ вақт мониторга тикилиб ўтириши керак бўладиган касб эгалари имкон қадар тез-тез танаффус олишлари, бу вақтда узоқроқ нуқталарга тикилишлари, кўз машқларини бажаришлари мақсадга мувофиқ.
Ухлаётганимизда содир бўладиган ҳайратланарли ҳолатлар
Ухлаётганимизда биз бутунлай ташқи оламдан узиламиз. Лекин миямиз ишлашда давом этади.
Уйқу бир неча босқичларда кечади. Аввалига организм секин уйқунинг биринчи босқичидан ўтади. Тўлиқ уйқуга кетиш ҳолати бошланади, лекин шундаям ташқи тарафда бўлаётган ҳаракатларни оз бўлса-да, сезамиз.
Иккинчи ва учинчи босқичда тез уйқу фазаси бошланади. Бу вақтда биз туш кўрамиз. Тўлиқ цикл 90—120 дақиқани ташкил этади ва 4-5 марта такрорланади.
Уйқу пайтида кераксиз нарсалар миядан ўчирилади. Ухлаш вақтида миядаги чиқиндиларни йўқ қилиш тизими фаоллашади. Миядаги суюқлик токсик моддаларни чиқариб ташлайди. Маълумот сифатида айтиш мумкинки, бир кун давомида тўпланган молекуляр чиқиндилар Альцгеймер ва деменцияга олиб келиши мумкин.
Хотирада янги маълумотлар сақланади. Уйқу пайтида мия маълумотни қисқа муддатли хотирадан узоқ муддатли хотирага ўтказади. Шунинг учун ухлаш билим олишда жуда муҳимдир.
Мия энергия захираларини тўлдиради. Умуман олганда, тана ва айниқса, миянинг тўғри ишлаши учун етарли уйқу керак. Уйқунинг етишмаслиги билан кўпроқ очлик гормони - грелин ишлаб чиқарилади. Бундай ҳолатда биз юқори калорияли овқатларга қизиқамиз.