Get Mystery Box with random crypto!

КУНЛАР СОВИГАНДА КОРОНАВИРУСНИНГ ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ УЧУН НИМАЛ | Табиат кўзгуси

КУНЛАР СОВИГАНДА КОРОНАВИРУСНИНГ ХАВФИНИ КАМАЙТИРИШ УЧУН НИМАЛАР ҚИЛИШ КЕРАК?

- Бундай шароитда аҳолидан ўз иммун тизимини мустаҳкамлаш учун кўпроқ мева ва сабзавотлар истеъмол қилиши, одамлар кўп тўпланадиган жойлардан иложи борича сақланишини сўраб қоламиз. Тиббиёт ниқоблари ҳозирда касалликдан ҳимояланишда энг самарали восита бўлиб турибди. Уларни мунтазам тақиб юриш талаб этилади. Шамоллаш аломатлари сезилган дастлабки кунларданоқ шифокорга мурожаат қилиш ва уни олдини олиш чораларини кўришни маслаҳат берамиз. Профилактика мақсадида кўпроқ томоқни чайиб туриш, С витамини билан тўйинган маҳсулотлар, шунингдек, наъматакли, лимонли ва бошқа гиёҳли дамламаларни мунтазам истеъмол қилиб туришни тавсия этамиз.
Кўзни қандай асраш лозим?
Аввало, дастлабки белгиларга жиддий қараш лозим. Кўз намлиги пасайиши, қизариши, кўриш ўткирлиги ўзгариши, нурларга таъсирчанлик, ёш пайдо бўлиши кабиларнинг бири ёки бир нечтаси пайдо бўлдими, дарҳол жиловни ортга тортинг.